Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 26.12.2014 й. ПҚ-2277-сон “2015 йил 2 январь кунини дам олиш куни деб эълон қилиш тўғрисида”ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

26.12.2014 й.

N ПҚ-2277



2015 ЙИЛ 2 ЯНВАРЬ КУНИНИ ДАМ ОЛИШ

КУНИ ДЕБ ЭЪЛОН ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДА


Янги йил байрами муносабати билан аҳолининг дам олиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида 2015 йил 2 январь жума куни дам олиш куни деб эълон қилинсин.

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 132-моддасига асосан, техник ишлаб чиқариш ва бошқа шароитларга кўра ишни тўхтатиб туриш мумкин бўлмаган жойларда, шунингдек, аҳолига хизмат кўрсатиш зарурати бўлган ҳолатларда ишлашга йўл қўйилсин.

Бажарилган ишлар учун компенсация ва ҳақ тўлаш Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 157-моддасига мувофиқ амалга оширилсин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                   И. Каримов



"Халқ сўзи", 2014 йил 27 декабрь