Ўзбекистон Республикаси Президентининг 26.12.2011 й. ПҚ-1665-сон "2011 йил 31 декабрь шанба дам олиш кунини 2012 йил 2 январь душанба кунига кўчириш тўғрисида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ҚАРОРИ
26.12.2011 й.
N ПҚ-1665
2011 ЙИЛ 31 ДЕКАБРЬ ШАНБА ДАМ ОЛИШ
КУНИНИ 2012 ЙИЛ 2 ЯНВАРЬ ДУШАНБА
КУНИГА КЎЧИРИШ ТЎҒРИСИДА
Янги йил байрами муносабати билан аҳолининг дам олиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида:
2011 йил 31 декабрь шанба дам олиш куни 2012 йил 2 январь душанба кунига кўчирилсин;
2011 йил 31 декабрь шанба куни иш куни деб эълон қилинсин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. Каримов
"Халқ сўзи", 2011 йил 27 декабрь