Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 24.12.2001 й. 483-сон "Дам олиш кунини 2001 йил 29 декабрь шанбадан 31 декабрь душанбага кўчириш тўғрисида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
24.12.2001 й.
N 483
ДАМ ОЛИШ КУНИНИ 2001 ЙИЛ 29 ДЕКАБРЬ
ШАНБАДАН 31 ДЕКАБРЬ ДУШАНБАГА
КЎЧИРИШ ТЎҒРИСИДА
Янги йил байрамини нишонлаш муносабати билан ҳамда меҳнаткашларнинг дам олиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш ва иш вақтидан оқилона фойдаланиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Дам олиш куни 2001 йил 29 декабрь шанбадан 31 декабрь душанбага кўчирилсин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. Каримов