Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Давлат солиқ қўмитасининг 06.01.2016 й. 16/2-288-сон "2016 йилда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар ставкаларидаги ўзгаришлар, шунингдек, солиқ солишнинг айрим масалалари тўғрисида"ги ахборот

Полный текст документа доступен по адресу
Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИ

06.01.2016 й.

N 16/2-288



2016 йилда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар

ставкаларидаги ўзгаришлар, шунингдек, солиқ

солишнинг айрим масалалари тўғрисида

АХБОРОТ


Ўзбекистон Республикасининг 29.12.2015 йилдаги "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги ЎРҚ-396-сонли ва 31.12.2015 йилдаги "Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2016 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги ЎРҚ-398-сонли қонунлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 22.12.2015 йилдаги "Ўзбекистон Республикасининг 2016 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида"ги ПҚ-2455-сонли ва 29.12.2015 йилдаги "2016-2020 йилларда қишлоқ хўжалигини янада ислоҳ қилиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-2460-сонли қарорлари билан солиқ қонунчилигига ва 2016 йил солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар ставкаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.



I. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

29.12.2015 ЙИЛДАГИ "ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

АЙРИМ ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИГА ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА"ГИ ЎРҚ-396-СОНЛИ ҚОНУНИ БИЛАН

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОЛИҚ КОДЕКСИГА

КИРИТИЛГАН ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР


Ўзбекистон Республикасининг 29.12.2015 йилдаги "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги ЎРҚ-396-сонли Қонуни билан 28 та Ўзбекистон Республикаси Қонунларига ҳамда 6 та кодексларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига қуйидагича ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилди:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 24.04.2015 йилдаги "Акциядорлик жамиятларида замонавий корпоратив бошқарув услубларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-4720-сонли Фармонидан келиб чиқиб, қонунчиликни мувофиқлаштириш мақсадида Солиқ кодексининг 179-моддаси 34-банд билан тўлдирилиб, унга кўра акциядорлик жамиятлари чет эллик ходимларининг бошқарув ходими сифатида ўз фаолиятидан олган даромадлари жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича солиқ солинмайдиган даромадлар таркибига киритилди.


2. Солиқ кодексининг 308-моддасининг иккинчи қисми тўртинчи хатбоши билан тўлдирилиб, акциядорлик жамиятларининг бошқарув ходимлари сифатида жалб қилинган чет эллик ходимларининг меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадларига нисбатан ягона ижтимоий тўлов ҳисобланмаслиги белгиланди.


3. Акциядорларга давлат божини тўлаш муддатининг кечиктирилиши юзасидан Солиқ кодексининг 337-моддаси қуйидаги мазмундаги йигирма еттинчи қисм билан тўлдирилди:

"Акциядорлар акциядорлик жамиятининг фаолиятидан келиб чиқадиган низолар бўйича ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилганлиги тўғрисидаги даъво билан хўжалик судига мурожаат қилган тақдирда акциядорларга давлат божини тўлаш муддати кечиктирилиб, бу бож кейинчалик айбдор тарафдан ундириб олинади".



II. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

31.12.2015 ЙИЛДАГИ "СОЛИҚ ВА БЮДЖЕТ СИЁСАТИНИНГ

2016 ЙИЛГА МЎЛЖАЛЛАНГАН АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ

ҚАБУЛ ҚИЛИНГАНЛИГИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИНИНГ СОЛИҚ КОДЕКСИГА ЎЗГАРТИШ ВА

ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА"ГИ ЎРҚ-398-СОНЛИ

ҚОНУНИГА МУВОФИҚ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

СОЛИҚ КОДЕКСИГА КИРИТИЛГАН ЎЗГАРТИРИШ

ВА ҚЎШИМЧАЛАР


Ўзбекистон Республикасининг 31.12.2015 йилдаги "Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2016 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги ЎРҚ-398-сонли Қонуни билан Солиқ кодексининг 39 та моддасига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Жумладан:


1. Солиқ кодексининг 52-моддасига киритилган ўзгартиришга мувофиқ, вафот этган жисмоний шахснинг фуқароларнинг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари бўйича солиқ қарзи ҳам жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва қатъий белгиланган солиқда назарда тутилгани каби умидсиз қарз деб эътироф этилиши белгиланди.


2. Жисмоний шахсларга ҳар йили 15 октябрга қадар мол-мулк солиғи ва ер солиғини тўлаш учун давлат солиқ хизмати органлари томонидан 1 майга қадар хабарнома берилишидан келиб чиқиб, солиқ маъмурчилигини такомиллаштириш, шунингдек жисмоний шахсларнинг мол-мулк солиғи ва ер солиғини тўлаб бериш тўғрисидаги талабномани такрорий берилишини қисқартириш мақсадида Солиқ кодексининг 59, 61 ва 62-моддаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиб, давлат солиқ хизмати органлари томонидан фуқароларга ушбу солиқларни тўлаш муддати тугаганидан кейин юбориладиган солиқ қарзини ундириш юзасидан талабнома бекор қилинди.


3. "Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (янги таҳририда) билан депозитарий сифатидаги профессионал фаолият қисқартирилганлиги ва уларга юклатилган функциялар инвестиция воситачиларига ўтказилганлигидан келиб чиқиб, Солиқ кодексининг 84 ва 209-моддаларига ўзгартиришлар киритилди.


4. Солиқ тўловчилар томонидан солиқ ҳисоботларидаги хато ва камчиликларини солиқ текширувлари ўтказилгунга қадар бартараф этиши, шунингдек, солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича йирик қўшимча ҳисобланишлар ҳамда жарима санкцияларни олдини олиш мақсадида Солиқ кодексининг 96-моддасига қўшимча киритилиб, солиқ тўловчи томонидан солиқ ҳисоботи ва (ёки) молиявий ҳисобот, камерал назорат натижалари бўйича тафовутларнинг асослари ёхуд аниқлаштирилган солиқ ҳисоботи белгиланган муддатда тақдим этилмаганда давлат солиқ хизмати органларига солиқ тўловчиларнинг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш юзасидан судга ариза билан мурожаат этиш ҳуқуқи берилди.


5. Солиқ кодексининг 114-моддаси 1-қисмига киритилган ўзгартиришга асосан, кирим қилинмаган товарлар учун қўлланиладиган молиявий жарима миқдори кирим қилинмаган товарлар суммасининг 100 фоизи миқдоридан 20 фоизига (бундан уларнинг қонуний келиб чиқиши тасдиқланган ҳоллар мустасно) камайтирилди.


6. Жисмоний шахсларга бериладиган мақсадли хусусиятга эга бўлган моддий ёрдам шаклидаги тўловларнинг рўйхатини аниқлаштириш мақсадида Солиқ кодексининг 178-моддасига киритилган қўшимчага мувофиқ, жисмоний шахсларнинг бошқа даромадлари таркибига бола туғилиши, ходим ёки унинг фарзандлари никоҳдан ўтиши муносабати билан бериладиган моддий ёрдам кириши белгиланди.


7. Солиқ кодексининг

...