Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Банкротлик тўғрисидаги ишлар бўйича давлат органига хўжалик юритувчи субъектларнинг молиявий-хўжалик фаолияти тўғрисидаги материалларни тақдим этиш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 02.05.2011 й. 2223-сон билан рўйхатга олинган Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 16.03.2011 й. 3-сон қарори билан тасдиқланган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2011 йил 2 майда 2223-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Монополиядан чиқариш ва

рақобатни ривожлантириш

давлат қўмитасининг

2011 йил 16 мартдаги

3-сон қарорига

ИЛОВА


Банкротлик тўғрисидаги ишлар бўйича давлат органига

хўжалик юритувчи субъектларнинг молиявий-хўжалик

фаолияти тўғрисидаги материалларни тақдим

этиш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги ва "Банкротлик тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ банкротлик тўғрисидаги ишлар бўйича давлат органи - Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси (кейинги ўринларда Қўмита деб юритилади) ва унинг ҳудудий органларига хўжалик юритувчи субъектларнинг молиявий-хўжалик фаолияти тўғрисидаги материалларни (кейинги ўринларда материаллар деб юритилади) тақдим этиш тартибини белгилайди.


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом устав фондида (капиталида) давлат улуши бўлган хўжалик юритувчи субъектларга татбиқ этилади.


2. Қўмита ва унинг ҳудудий органларига тақдим этиладиган материалларга қуйидагилар киради:

хўжалик юритувчи субъектларнинг бюджетга ва давлат мақсадли жамғармаларига тўланиши лозим бўлган солиқлар ҳамда бошқа мажбурий тўловлари, зарарлари, муддати ўтган кредиторлик ва дебиторлик қарзлари тўғрисидаги маълумотлар;

зарар кўриб ишлаётган, иқтисодий ночор ва санация қилинаётган хўжалик юритувчи субъектларнинг молиявий-хўжалик фаолияти тўғрисидаги ҳисобот;

хўжалик юритувчи субъектларнинг иқтисодий қодирлиги тўғрисида Қўмита ва унинг ҳудудий органларининг алоҳида сўровига асосан тақдим этиладиган бошқа маълумотлар.



II. ХЎЖАЛИК ЮРИТУВЧИ СУБЪЕКТЛАРНИНГ

МОЛИЯВИЙ-ХЎЖАЛИК ФАОЛИЯТИ ТЎҒРИСИДАГИ

МАТЕРИАЛЛАРНИ ТАҚДИМ ЭТИШ


3. Мазкур Низомнинг 2-бандида кўрсатилган хўжалик юритувчи субъектлар тўғрисидаги материаллар қуйидаги тартибда ва муддатларда тақдим этилади:

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва унинг ҳудудий органлари бюджетга ва давлат мақсадли жамғармаларига солиқлар ҳамда бошқа мажбурий тўловлар бўйича уч ойдан ортиқ солиқ қарзига эга бўлган хўжалик юритувчи субъектлар рўйхатини мос равишда Қўмита ва унинг ҳудудий органларига ҳар чоракда, ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг йигирманчи кунидан кечиктирмай, мазкур Низомнинг иловасига мувофиқ шаклда электрон кўринишда алоқанинг телекоммуникация каналлари воситасида тақдим этади;

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармалари чоракда бир марта, давлат статистика ишлари Дастурида белгиланган ҳажмларда ва муддатларда, мос равишда Қўмитага ва унинг ҳудудий органларига "Корхонанинг молиявий аҳволи тўғрисида"ги давлат статистика ҳисоботи асосида зарар кўриб ишлаётган хўжалик юритувчи субъектлар тўғрисида ва уч ойдан ортиқ муддати ўтган кредиторлик қарзига эга бўлган хўжалик юритувчи субъектлар тўғрисидаги маълумотларни ҳудудлар, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари кесимида электрон кўринишда алоқанинг телекоммуникация каналлари воситаси орқали тақдим этади;

бошқа статистик маълумотлар, давлат статистика ишлари Дастури доирасида Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан Қўмита ва унинг ҳудудий органларига қонун ҳужжатларига мувофиқ тақдим этилади.


4. Давлат солиқ хизмати ва статистика органларининг раҳбарлари Қўмита ёки унинг тегишли ҳудудий органига мазкур Низомда кўрсатилган маълумотларни ўз вақтида тақдим этиш учун масъул бўлган мансабдор шахсни тайинлайди.


5. Устав фондида (капиталида) давлат улуши бўлган хўжалик юритувчи субъектлар мазкур Низомнинг 2-бандида кўрсатилган материалларни қуйидаги тартибда ва муддатларда Қўмита ва унинг ҳудудий органларига электрон кўринишда алоқанинг телекоммуникация каналлари воситаси орқали тақдим этади:

Қўмита қарорига кўра санация қилинган хўжалик юритувчи субъектларнинг санация режасининг бажарилиши тўғрисидаги ахборотни ҳар чоракда, ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг йигирма бешинчи кунигача;

Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2002 йил 27 декабрдаги 140-сонли "Молиявий ҳисобот шакллари ва уларни тўлдириш бўйича қоидаларни тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруғи (рўйхат рақами 1209, 2003 йил 24 январь) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2003 йил, 1-2-сон) билан тасдиқланган 1-сонли "Бухгалтерия баланси", 2-сонли "Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот" шакллари бўйича чораклик (кичик тадбиркорлик субъектларидан ташқари) ва йиллик молиявий ҳисоботларни қонунчиликда белгиланган муддатларда;

Қўмита ва унинг ҳудудий органларининг алоҳида сўровига асосан тақдим этиладиган хўжалик юритувчи субъектларнинг иқтисодий қодирлиги тўғрисида бошқа маълумотларни сўров келиб тушган кундан эътиборан беш кун ичида.



III. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


6. Қўмита ёки унинг тегишли ҳудудий органларига материаллар тақдим этилмаган ёки ўз вақтида тақдим этилмаган тақдирда ушбу материалларни тақдим этишга масъул бўлган мансабдор шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.


7. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган.






Низомга

ИЛОВА



НН шакл - ҳар ойлик



Бюджетга ва давлат мақсадли жамғармаларига

солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича

уч ойдан ортиқ солиқ қарзига эга бўлган

хўжалик юритувчи субъектлар тўғрисида

20___ йил _____________ ҳолатига

МАЪЛУМОТ


минг сўм

Т/р

Хўжалик

юритувчи

субъектнинг

номи


Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарз


Изоҳ


жами


шундан:


уч ойдан

ортиқ


ҳисоб-

ланган

пеня


бюджетга

тўловлар бўйича


давлат мақсадли

жамғармаларига

тўловлар бўйича


жами


шундан:


жами


шундан:


уч

ойдан

ортиқ


ҳисоб-

ланган

пеня


уч

ойдан

ортиқ


ҳисоб-

ланган

пеня


1

2


3 (6+9)

4 (7+10)

5 (8+11)

6

7

8

9

10

11

12


































"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 18-сон, 185-модда.