Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19.12.2000 й. 485-сон "Фарғона вилояти Риштон туманидаги суғориладиган ерларнинг мелиоратив холатини яхшилашга доир кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

19.12.2000 й.

N 485


ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ РИШТОН ТУМАНИДАГИ

СУҒОРИЛАДИГАН ЕРЛАРНИНГ МЕЛИОРАТИВ

ХОЛАТИНИ ЯХШИЛАШГА ДОИР КЕЧИКТИРИБ

БЎЛМАЙДИГАН ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Фарғона вилояти Риштон туманидаги суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, қишлоқ аҳоли яшаш жойлари ва Риштон шаҳридаги экологик вазиятни яхшилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Риштон тумани ва Риштон шаҳрида ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ҳамда ер ости сувлари сатҳини пасайтиришга доир чора-тадбирлар 1-иловага мувофиқ маъқуллансин.

1-иловада кўрсатилган чора-тадбирлар Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳамда Фарғона вилояти ҳокимлиги учун ҳар йили назарда тутиладиган капитал қўйилмаларнинг умумий лимитлари ҳисобига амалга оширилиши маълумот учун қабул қилинсин.

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Фарғона вилояти ҳокимлиги 1-иловада кўрсатилган чора-тадбирларнинг амалга оширилишини таъминласинлар.


2. Фарғона вилояти ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги билан биргаликда Риштон шаҳрида ер ости сувлари сатҳини пасайтириш, уйлар ва иншоотлар тагидан сув чиқиб кетишига йўл қўймаслик бўйича аниқ тадбирларни икки ҳафта муддатда ишлаб чиқсин ва 2001 йилдан бошлаб уларни амалга оширишга киришсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги Бурганди массиви таъсир кўрсатадиган ҳудуддаги суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини тубдан яхшилашнинг техник-иқтисодий асосларини икки ой муддатда ишлаб чиқсин, бунда дренажнинг самарали турларини қўллашга алоҳида эътибор берсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Ер ресурслари давлат қўмитаси, Фарғона вилояти ҳокимлигининг Бурганди массивининг суғоришлар салбий таъсир кўрсатадиган ҳудудидаги хўжаликларнинг 2-иловага мувофиқ мелиоратив ҳолати ғоят ёмон бўлган экин майдонларини ирригация-мелиоратив тайёрлаш босқичида бўлган ерлар тоифасига истисно тариқасида ўтказиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси И.Ҳ. Жўрабеков ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Т. Холтоев зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                            И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

2000 йил 19 декабрдаги

485-сон қарорига

1-ИЛОВА



Бурганди массиви таъсир кўрсатадиган ҳудуддаги ерларнинг

мелиоратив ҳолатини яхшилаш чора-тадбирлари

Кўрсаткичлар номи


Ўлчов

бирлиги


Ҳаммаси


шу жумладан йиллар бўйича


2001


2002

2003

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги

Магистрал коллекторлар қуриш ва уларни реконструкция қилиш


км.

65

10

30

25

Ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш


та

5690

1864

1863

1869

Коллекторлар тизимини тозалаш (хўжаликлар маблағлари ҳисобига)


млн куб. м

4,9

1,6

1,6

1,7

Тик дренаж қудуқларини тиклаш


км

110

55

55


Сувни тутиб қолувчи тик дренаж қудуқларини қазиш


км

30

10

10

10

Фарғона вилояти ҳокимлиги


Риштон шаҳрида сув сатҳини пасайтириш учун қудуқлар қазиш


та

18

6

6

6


      





Вазирлар Маҳкамасининг

2000 йил 19 декабрдаги

485-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ирригация-мелиоратив тайёрлаш

босқичига ўтказиладиган ерлар

Т/р

Туманлар ва хўжаликлар номи


Мелиоратив ҳолати ёмон бўлган экин

майдонидан ирригация-мелиоратив

тайёрлаш босқичига ўтказиладиган

ерлар (га)


1

Риштон тумани

406


шу жумладан, ширкатлар:



Келдиев номидаги

198


Ўзбекистон 5 йиллиги номли

154


“Риштон”


54

2

Олтиариқ тумани

700


шу жумладан, ширкатлар:



“Оқ бўйра”

100


“Нуробод”

40


Охунбобоев номидаги

40


Амир Темур номидаги

200


“Тонг” бўрдоқичилик корхонаси

200


“Иттифоқ

50


“Жўрак”


70

3

Боғдод тумани

427


шу жумладан, ширкатлар:



Усмонхўжаев номидаги

107


“Намуна”

10


Охунбобоев номидаги

42


Ҳазиний номидаги

17


“Ўзбекистон”

22


“Пахтакор”

73


“Боғдод”

21


Ҳамзаобод”

50


“Мирзаобод”

10


“Уч уй”

55


Бўрдоқичилик корхонаси


20


Ҳаммаси


1533

"Ўзбекистон Республикаси қонунлари тўплами" 2000 й. 12-сон