Давлат божхона қўмитасининг 01-02/19-23-сон, Марказий банк Бошқарувининг 250-В-сон "Ташқи савдо контрактларига идентификация рақамини бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 03.05.2004 й. Қарори (АВ томонидан 21.05.2004 й. 1365-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
21.05.2004 й.
N 1365
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ 03.05.2004 й. N 01-02/19-23 |
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ 03.05.2004 й. N 250-В |
ҚАРОРИ
Ташқи савдо контрактларига идентификация
рақамини бериш тартиби тўғрисидаги
низомни тасдиқлаш ҳақида
(2004 йил 31 майдан кучга киради)
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 6 майдаги "Ўзбекистон Республикасида биржа ва ярмарка савдосини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 223-сонли ва 2003 йил 30 сентябрдаги "Экспорт операцияларни мониторингини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 416-сонли қарорларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ва Марказий банки ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ташқи савдо контрактларига идентификация рақамини бериш тўғрисидаги низом" иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олинган санадан 10 кун ўтгач кучга киритилсин.
Давлат божхона қўмитаси раиси Б. Матлюбов
Марказий банк Бошқаруви раиси Ф. Муллажанов
*) Илова рус тилидаги матнда берилади.
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 20-сон, 247-модда.