Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 25.02.2009 й. 53-сон "Ҳарбий хизматчиларнинг уй-жой-маиший шароитларини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

25.02.2009 й.

N 53




ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАРНИНГ

УЙ-ЖОЙ-МАИШИЙ ШАРОИТЛАРИНИ

ЯХШИЛАШГА ДОИР ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати чегара қўшинларининг ҳарбий хизматчилари учун қулай уй-жой-маиший шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Миллий хавфсизлик хизматининг Тошкент шаҳар, Талабалар (2-Чимбой) кўчаси, 96-уйда жойлашган 4-қаватли бинони Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимини ривожлантириш маркази балансидан Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизматининг Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмитаси балансига бепул ўтказиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


2. Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимини ривожлантириш маркази ушбу қарорнинг 1-бандида кўрсатилган бинони белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизматининг Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмитаси балансига ўтказсин, Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизматининг Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмитаси эса ушбу бинони ўз балансига қабул қилиб олсин ва ундан белгиланган мақсадда фойдаланилишини таъминласин.


3. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимини ривожлантириш марказини Тошкент давлат техника университетининг Тошкент шаҳар, Шаҳрисабз кўчаси, 42-уйда жойлашган биносининг 1-3-қаватларига жойлаштирсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизматининг Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмитаси ўз балансига қабул қилиб олган бинода Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизматининг Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмитасининг чегара қўшинлари ҳарбий хизматчиларини уй-жой билан таъминлаш харажатлари сметасида назарда тутилган маблағлар доирасида қулай уй-жой-маиший шароитлар яратиш тадбирларининг молиялаштирилишини таъминласин.

6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Н.М. Ханов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                     Ш. Мирзиёев