Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 15.08.2000 й. 324-сон "Ватанимиз хавфсизлиги, сарҳадларимиз ҳимояси йўлида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг оилаларига давлат томонидан ёрдам кўрсатиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

15.08.2000 й.

N 324




ВАТАНИМИЗ ХАВФСИЗЛИГИ,

САРҲАДЛАРИМИЗ ҲИМОЯСИ ЙЎЛИДА

ҲАЛОК БЎЛГАН ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАРНИНГ

ОИЛАЛАРИГА ДАВЛАТ ТОМОНИДАН ЁРДАМ

КЎРСАТИШ ТЎҒРИСИДА



Мамлакатимизнинг жанубий чегаралари орқали юртимизга суқилиб кирмоқчи бўлган террорчи-жангарилар гуруҳига қарши курашда жасорат ва матонат кўрсатиб, қаҳрамонларча ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг ота-оналарига, оилаларига, ёру биродарларига ҳукуматимиз, бугун халқимиз номидан яна бир бор чуқур таъзия изҳор этиб, ҳамдардлик билдириб, уларга ёрдам кўрсатиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа, Ички ишлар, Молия вазирликлари биргаликда Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги ва идоравий меъёрий хужжатларга мувофиқ, ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг оилаларига тўланиши лозим бўлган маблағларни тезкорлик билан етказиб беришни таъминласин. Шунингдек, "Кафолат" суғурта компанияси белгиланган тартибда суғурта тўловларини амалга оширсин.


2. Ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар оилаларининг ҳар бирига қўшимча моддий ёрдам тариқасида Вазирлар Маҳкамаси захира фондидан бир миллион сўм миқдорида моддий ёрдам пули тўлансин. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ушбу ёрдам пулининг тўланишини таъминласин.


3. Маҳаллий ҳокимлик идоралари:

ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар оилаларининг турмуш шароити ва эхтиёжидан келиб чиқиб, маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан зарур ёрдам чораларини кўрсин;

ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг номларини абадийлаштириш юзасидан тегишли қарорлар қабул қилсин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                         И. Каримов