Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 23.01.1992 й. 29-сон "Ўзбекистон Республикасининг Миллий Гвардиясини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

23.01.1992 й.

N 29



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

МИЛЛИЙ ГВАРДИЯСИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикасинииг "Давлат мустақиллиги асослари тўғрисида" 1991 йил 31 августдаги Қонунининг олтинчи моддасига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллигини, фуқароларнинг конституцион ҳуқуқликлари ва эркинликларини ва ҳудудий яхлитлигини ҳимоя қилиш мақсадида Ўзбекистсн Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 3408-ҳарбий қисми негизида Ўзбекистон Республикасининг Миллий Гвардия бригадаси тузилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги 3408-ҳарбий қисмни бутун шахсий таркиби, қурол-яроғи, техникаси ва бошқа мол-мулки билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа ишлари вазирлиги ихтиёрига берсин.


3. Миллий Гвардия жойлашган ўрни этиб Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Тошкент олий ҳарбий-техника билим юртининг бинолари ва иншоотлари комплекси белгилансин ва у Ўзбекистон Республикаси Мудофаа ишлари вазирлигининг балансига ўтказилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати бир ҳафта муддат ичида собиқ СССР Давлат хавфсизлик қўмитаси институти филиали бинолари ва иншоотларини хизмат бинолари бутун комплексининг мол-мулки, асбоб-ускуналари билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги балансига берсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа ишлари вазирлиги бир ҳафта муддат ичида Миллий Гвардиянинг тузилмаси, низоми, штатлари бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин, бунда ҳарбий хизматчилар, уларнинг оила аъзолари учун белгиланган барча ҳуқуқ ва имтиёзлар Миллий Гвардияга татбиқ этилишини назарда тутсин ҳамда алоҳида шароитлардаги хизмат учун 20 фоиз миқдорида оширилган устама белгилансин.

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа ишлари вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт қўмитаси бир ҳафта муддат ичида Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардиясининг маблағ билан таъминланиши, моддий-техника таъминоти масаласини кўриб чиқсин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                             И. Каримов