Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.04.1997 й. 188-сон "Россия Федерациясида ишлаб чиқарилган ва келтириладиган автомобилларга акциз солиғи ставкалари тўғрисида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
14.04.1997 й.
N 188
РОССИЯ ФЕДЕРАЦИЯСИДА ИШЛАБ
ЧИҚАРИЛГАН ВА КЕЛТИРИЛАДИГАН
АВТОМОБИЛЛАРГА АКЦИЗ СОЛИҒИ
СТАВКАЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Россия Федерациясида ишлаб чиқарилган ва келтириладиган янги енгил автомобилларга 1997 йил 15 апрелдан бошлаб контракт қийматининг 5 фоизи миқдорида акциз солиғи белгилансин.
2. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 3 сентябрдаги 304-сон қарори 11-бандининг ва кўрсатиб ўтилган қарорга 3-илованинг амал қилиши Россия Федерациясида ишлаб чиқарилган ва келтириладиган янги енгил автомобилларга жорий қилинмайди.
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси акциз солиғи тўғри ҳисобланиши устидан назорат ўрнатсин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.С. Ҳамидов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. Каримов
"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 1997 й., N 4, 17-модда.