Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 13.08.2015 й. ПҚ-2388-сон "Ўзбекистон Республикасининг ташқи иқтисодий фаолиятини янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

13.08.2015 й.

N ПҚ-2388



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ТАШҚИ

ИҚТИСОДИЙ ФАОЛИЯТИНИ ЯНАДА ТАРТИБГА

СОЛИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ташқи савдо фаолиятини халқаро амалиётда умумэътироф этилган божхона-тариф жиҳатдан бошқариш усулларини қўллаш асосида ички ва ташқи бозорларда рақобатбардош юқори сифатли тайёр маҳсулотни мамлакатимизда ишлаб чиқаришни барқарор ривожлантириш учун қулай шарт-шароитларни ташкил этиш мақсадида:


1. Айрим турдаги товарлар учун 2015 йилнинг 1 сентябридан бошлаб:

импорт божи ставкалари 1-иловага* мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб келинадиган, акциз солиғи олинадиган товарларга акциз солиғи ставкалари 2-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.


2. 2015 йилнинг 1 сентябридан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи қарорларига 3-иловага мувофиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин.


3. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                       И. Каримов



*) 1 - 2-иловалар рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 24 август, 33-сон, 440-модда





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2015 йил 13 августдаги

ПҚ-2388-сонли қарорига

3-ИЛОВА



Мазкур  Илова  рус  тилида  тасдиқланган.

Ҳужжатнинг    матни   "Norma"   ахборот-қидирув    тизими

экспертлари   томонидан  ўзбек  тилига  таржима  қилинган

ва   ахборот   тусига   эга.  Ноаниқликлар   келиб чиққанида

меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатнинг рус тилидаги матнига қаранг.



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим ҳужжатларига киритиладиган

ўзгартишлар ва қўшимчалар


[Кўчирма]


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 4 декабрдаги ПҚ-2270-сон "Ўзбекистон Республикасининг 2015 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида"ги қарорига 13-2-сон иловада:


1) 07-товар гуруҳида:

иккинчи сатр қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

           


пиёз, шалот пиёзи, кўк пиёз ва бошқа пиёзбошлилар илдизлари, янги узилганлари ёки совутилганлари

0703

30

        

2) 08-товар гуруҳида:

биринчи сатр олдидан қуйидаги таҳрирдаги сатр билан тўлдирилсин:

         


аччиқ бўлмаган янги ёки қуритилган, пўчоғидан тозаланган бодом; янги ва қуритилган, пўчоғидан тозаланган ўрмон ёнғоғи, янги ёки қуритилган писта; янги ёки қуритилган бошқа ёнғоқлар

0802 12 900 0,

0802 22 000 0,

0802 51 000 0,

0802 52 000 0,

0802 90 850 0

50

             

биринчи-ўнинчи сатрлар тегишинча иккинчи-ўн биринчи сатрлар деб ҳисоблансин;


3) 15-товар гуруҳида:

иккинчи сатр қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

          


Пальма ёғи ва унинг фракциялари, тозаланмаган ёки тозаланган, лекин кимёвий таркиби ўзгартирилмаган ҳолда

1511

20, бироқ 1 кг учун 0,32 АҚШ долларидан кам эмас


      

4) 21-товар гуруҳида:

биринчи сатр қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

        


Турли озиқ-овқат маҳсулотлари, болалар овқатидан ташқари


21 (2102, 2103,

2104 20 001 0,

2105 00,

2106 90 980 1

дан ташқари)

50

        

биринчи сатрдан кейин қуйидаги таҳрирдаги сатр билан тўлдирилсин:

        


Хамиртуруш (фаол ёки фаол эмас); бошқа жонсиз бир ҳужайрали микроорганизмлар (3002-товар позициядаги вакциналардан ташқари); новвойликнинг тайёр кукунлари


2102

70

      

иккинчи-тўртинчи сатрларни тегишинча учинчи-бешинчи сатрлар деб ҳисоблансин;


5) 39-товар гуруҳида:

қуйидаги таҳрирдаги биринчи сатр билан тўлдирилсин:


салмоғи 0,94 дан кам бўлган бошқа полиэтиленлар


3901 10 900 0

10

       

6) 94-товар гуруҳида:

қуйидаги таҳрирдаги учинчи ва тўртинчи сатрлар билан тўлдирилсин:

           


ташқи ёритиш учун электр лампалар ва чироқлар

9405 40 990 9

10


қора металлардан йиғма қурилиш конструкциялари

9406 00 380 9

10

                   

7) **** белгили изоҳ қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"**** Қозоғистон Республикаси, Россия Федерацияси ва Украинада ишлаб чиқариладиган ва у ердан олиб келинадиган янги транспорт воситалари бундан мустасно".