Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Адлия вазирининг 15.12.2004 й. 240-мҳ-сон "Ходимлар ва болаларни соғломлаштириш учун Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси кенгашига йўналтириладиган ижтимоий суғурта маблағларини ҳисобга олиш ва сарфлаш, суғурта бадалларини ҳисоблаш ва тўлаш тартиби тўғрисида йўриқномани давлат реестридан чиқариш тўғрисида"ги Буйруғи

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

БУЙРУҒИ

15.12.2004 й.

N 240-мҳ



Ходимлар ва болаларни соғломлаштириш

учун Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси

кенгашига   йўналтириладиган   ижтимоий   суғурта

маблағларини  ҳисобга  олиш  ва  сарфлаш,  суғурта

бадалларини ҳисоблаш ва тўлаш тартиби тўғрисида

йўриқномани давлат реестридан чиқариш тўғрисида



Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2004 йил 14 декабрдаги хулосасига мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 9 октябрдаги 469-сон "Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар меъёрий ҳужжатларининг қонунийлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори ва 2000 йил 19 майдаги 197-сон "Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг меъёрий ҳужжатларини қабул қилиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида"ги қарорига асосан БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 1997 йил 15 майда 344-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган "Ходимлар ва болаларни соғломлаштириш учун Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси кенгашига йўналтириладиган ижтимоий суғурта маблағларини ҳисобга олиш ва сарфлаш, суғурта бадалларини ҳисоблаш ва тўлаш тартиби тўғрисида" йўриқнома давлат реестридан чиқарилсин ва бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идоралари норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг давлат реестрига тегишли ёзув киритилсин.


2. Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси кенгаши мазкур ҳужжатнинг давлат реестридан чиқарилганлигини барча манфаатдор шахслар эътиборига етказиши лозимлиги маълумот учун қабул қилинсин.


3. Идоравий меъёрий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси (Р.М. Каримов) ушбу норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат реестридан чиқарилганлигини барча манфаатдор шахслар эътиборига етказилиши устидан назоратни таъминласин.


4. Қонун ҳужжатларини туркумлаш ва ҳуқуқий ахборот бошқармаси (Б.М. Тойжонов) мазкур буйруқни "Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами" - "Собрание законодательства Республики Узбекистан"да нашр этишни таъминласин.


5. Мазкур буйруқнинг бажарилишини назорат қилиш вазир ўринбосари Х.М. Содиқов зиммасига юклатилсин.



Вазир                                                                                  А. Полвон-зода



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 50-сон, 505-модда.