Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Мудофаа вазирлигининг 5-сон, Ички ишлар вазирлигининг 11-сон, Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг 4-сон, Молия вазирлигининг 50-сон, Миллий хавфсизлик хизматининг 33-сон, Давлат божхона қўмитасининг 01-02/5-5-сон, Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасининг 22-мх-сон, "Ҳарбий хизматчиларни олий ҳарбий таълим муассасалари ва Сержантларни тайёрлаш мактабларида ўқитишга сарфланган бюджет маблағларини давлатга ундириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритиш ҳақида"ги 16.05.2013 й. Қарори (АВ томонидан 15.06.2013 й. 2024-1-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

15.06.2013 й.

N 2024-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МУДОФАА ВАЗИРЛИГИНИНГ

16.05.2013 й.

N 5


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИНИНГ

16.05.2013 й.

N 11


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАР ВАЗИРЛИГИНИНГ

16.05.2013 й.

N 4


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

16.05.2013 й.

N 50


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МИЛЛИЙ ХАВФСИЗЛИК ХИЗМАТИНИНГ

16.05.2013 й.

N 33


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ

16.05.2013 й.

N 01-02/5-5


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АЛОҚА, АХБОРОТЛАШТИРИШ

ВА ТЕЛЕКОММУНИКАЦИЯ

ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ ДАВЛАТ

ҚЎМИТАСИНИНГ

16.05.2013 й.

N 22-мх


ҚАРОРИ



Ҳарбий хизматчиларни олий ҳарбий таълим

муассасалари ва Сержантларни тайёрлаш мактабларида

ўқитишга сарфланган бюджет маблағларини давлатга

ундириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш

киритиш ҳақида


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 16 октябрдаги ПФ-4475-сон "Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида"ги Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 19 декабрдаги 355-сон "Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси ҳамда Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 йил, 52-сон, 589-модда) мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Молия вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати, Давлат божхона қўмитаси ва Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Молия вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати, Давлат божхона қўмитаси ва Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигининг 2009 йил 16 октябрдаги 10, 12, 281, 100, 90, 01-02/5-27, 325-сон қарори (рўйхат рақами 2024, 2009 йил 27 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 44-сон, 473-модда) билан тасдиқланган Ҳарбий хизматчиларни олий ҳарбий таълим муассасалари ва Сержантларни тайёрлаш мактабларида ўқитишга сарфланган бюджет маблағларини давлатга ундириш тартиби тўғрисидаги низомнинг муқаддимасидаги "Давлат Божхона қўмитаси, Ўзбекистон Алоқа ва ахборотлаштириш агентлигининг" деган сўзлар "Давлат божхона қўмитаси ва Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Мудофаа вазири

К. Бердиев

Ички ишлар вазири

Б. Матлюбов

Фавқулодда вазиятлар вазири

Т. Худайбергенов

Молия вазири

Р. Азимов

Миллий хавфсизлик хизмати раиси

Р. Иноятов

Давлат божхона қўмитаси раиси

З. Дусанов

Ўзбекистон Республикаси Алоқа,

ахборотлаштириш ва телекоммуникация

технологиялари давлат қўмитаси раиси

    

   

Х. Мирзахидов

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 17 июнь, 24-сон, 323-модда