Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ва Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси Кенгашининг 04.08.1993 й. 391-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ижтимоий суғурта жамғармасини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ВА

ЎЗБЕКИСТОН КАСАБА УЮШМАЛАРИ

ФЕДЕРАЦИЯСИ КЕНГАШИНИНГ

ҚАРОРИ

04.08.1993 й.

N 391



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ

ИЖТИМОИЙ СУҒУРТА ЖАМҒАРМАСИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎFРИСИДА


Ижтимоий таъминот тизимида давлат кафолатларини амалга ошириш ҳамда ижтимоий суғурта маблағларининг тўғри ва самарали сарфланиши устидан назоратни кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ва Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси Кенгаши ҚАРОР ҚИЛАДИЛАР:

2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:

Пенсия жамғармаси Ўзбекистон Республика бўлимининг ҳудудий филиаллари негизида Ижтимоий суғурта жамғармаси вакиллигининг Қорақалпоғистон Республика, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бўлинмаларини, Республика шаҳарлари ва туманларида эса жамғарма вакиллигининг бўлимларини ташкил этсинлар.

Жамғарма вакиллиги Қорақалпоғистон реслублика, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бўлинмалармнинг намунавий тузилмаси 1-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.

Белгилаб қўйилсинки, Жамғарма ҳудудий бўлинмалари вакиллари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг тавсияномасига биноан, Жамғарманинг шаҳарлар ва туманлар бўйича вакиллари эса ҳудудий бўлинма вакилининг тавсияномасига биноан Жамғарма бошқаруви томонидан тайинланадилар.

6. Белгилансинки, 1994 йил муассасалар, ташкилотлар ва ширкатлар, идоравий қарашлилигидан, мулкчилик ва хўжалик юритиш шаклидан қатъий назар шартнома асосида ёллайдиган тартибда фолияти билан, шу жумладан, якка (жамоа) ижара шартларида ёки шахсий деҳқон хўжалигида шуғулланаёттан шахслар мазкур карорнинг 1-бандида кўрсатилган нафақаларни тўлаш учун Ижтимоий суғурта жамғармасига суғурта бадаллари йўналтирадилар, меҳнаткашларни, уларнинг оила аъзоларини санатория-курортларда даволаш, болаларни соғломлаштириш учун Вазирлар Махқкамаси томонидан белгиланадиган тартибда ва миқдорларда Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси Кенгашига ўтказиладиган бошқа маблағлар бундан мустасно,

Ходимлари ёши бўиича имтиёзли пенсия ҳукукига эга бўлган корхоналар ва ташкилотлар суғурта бадаллари билан бир қаторда меҳнатга ҳақ, тўлашга мўлжалланган маблағлардан амалдаги қонун хўжжатларида белгиланмаган миқдорда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ижтимоий суғурта жамғармасига қўшимча маблағлар ўтказадилар.

11. Вазирлар Маҳкамасининг "ССЖИ Пенсия фондининг Ўзбекистон жумҳурият бўлимини ташкил этиш тўғрисида" 1991 йил 14 январдаги 9-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари М.Қ. Қорабоев зиммасига юклатилсин.

Қарорнинг қандай бажарилаётганлиги 1993 йил сентябрь ойида кўриб чиқилсин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                              И. Каримов



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 1993 й., N 8, 30-модда.