Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 17.11.1994 й. 556-сон "Экосан" халқаро экология ва саломатлик жамғармасини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

17.11.1994 й.

N 556


"ЭКОСАН" ХАЛҚАРО ЭКОЛОГИЯ

ВА САЛОМАТЛИК ЖАМҒАРМАСИНИ

ДАВЛАТ ТОМОНИДАН ҚЎЛЛАБ-

ҚУВВАТЛАШ ТЎҒРИСИДА



1. Маълумот учун қабул қилинсинки, "Экосан" халқаро экология ва саломатлик жамғармаси Ўзбекистоннинг ва бутун Марказий Осиё минтақасининг экология холатини яхшилашга, атроф мухитни мухофаза қилишга, ахолининг саломатлигини ҳимоя қилишга ва генефондни сақлаб қолишга қаратилган дастурлар ва лойихалар рўёбга чиқарилишини амалга оширмоқда.


2. Ўзбекистон Республикаси Олий ва Ўрта махсус таълим вазирлиги, олий ва ўрта махсус ўқув юртларига эга бўлган вазирликлар ва идоралар олий ва ўрта махсус ўқув юртларининг ўқув режалари, дастурлари ва методик қўлланмаларга экология бўйича  курсларни киритсинлар.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги мактабларнинг ўқув дастурларига экологик тарбия дарсларини киритсин.


3. "Экосан" халқаро экология ва саломатлик жамғармасининг хайрия фаолиятини кенгайтириш мақсадида унга қўйидаги ҳуқуқлар берилсин:

лотереялар ташкил этиш, жамғарма турган маблағлардан мақсадли фойдаланиши тўғрисидаги кенг ахборот берилишини таъминлашидан келиб чиққан холда унга қарашли корхоналар ва ташкилотлар томонидан шартнома асосида белгиланадиган нархлар ва тарифлар бўйича унинг фаолият ихтисосига жавоб бериувчи махсулотлар ва буюмлар ишлаб чиқариш, шунингдек кўргазмаларга, санъат усталарининг чиқишларига ва бошқа тадбирларга кириш чипталари чиқариш:

Жамғарманинг корхоналари ва ташкилотларининг валюта ажратмалари доирасида амалдаги қонунчилик билан белгиланган тартибда уларнинг товарлари ва хизматларини экспорт ва импорт қилишни амалга ошириш;


4. Ташқи ишлар вазирлиги, ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки, "Ўзулгуржибиржасавдо" уюшмаси ва Ўзбекистон Республикаси Тадбиркорлар уюшмаси халқаро ташкилотлар, молиявий институтлар, чэт эл фирмалари, шу жумладан, савдо- иқтисодий фирмалар билан алоқалар ўрнатилишида, шунингдек республиканинг экологик ахволини яхшилашга қаратилган лойиҳаларни маблағ билан таъминлаш ва амалга ошириш учун инвесторларт жалб этилишида "Экосан" жамғармасига хар тарафлама кўмаксишинлар.


5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари бир ой муддатда "Экосан" жамғармаси марказий аппаратини, вилоят, шаҳар ва туман бўлинмаларини жойлаштириш учун жой ва ер участкалари ажратсинлар хамда уларни телефонлаштириш масалаларни хал этсинлар.


6. Ўзбекистон Республикаси Давлат телерадиокомпанияси, Давлат матбуот қўмитаси, Республика ва вилоят газеталари таҳририятлари Жамғарманинг мақсадлари, вазифалари ва фаолиятини кенг ёритиш учун телевидение ва радио дастурларига, босма нашрларга "Экология ва саломатлик" ва "Экосан хабарномаси" махсус рукнни жорий этсинлар.


7. Махсус қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг Ижтимоий масалалар, фан ва маданият мажмуига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Бош вазири                                     А. Муталов