Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси кичик ҳажмли кемалар бўйича давлат инспекцияси тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 01.04.1993 й. 167-сон қарори билан тасдиқланган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

Вазирлар Маҳкамасининг

1993 йил 1 апрелдаги

167-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН


Ўзбекистон Республикаси кичик

ҳажмли кемалар бўйича давлат

инспекцияси тўғрисида

НИЗОМ


1. Ўзбекистон Республикаси кичик ҳажмли кемалар бўйича давлат инспекцияси мустақил инспекция билан Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси ҳузуридаги Республика ҳайвонот ва ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш давлат инспекцияси таркибига киради.


2. Сузишнинг хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқ тарғиботни мустаҳкамлаш ва атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси ва Қорақалпоғистон Республикасининг барча сув акваторияларида сузиш воситаларидан ҳамда уларнинг тўхташ базаларидан тўғри фойдаланилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси кичик ҳажмли кемалар бўйича давлат инспекциясининг бош вазифаси ҳисобланади.


3. Ўзбекистон Республикаси кичик ҳажмли кемалар бўйича давлат инспекцияси ўз вазифаларини двигателнинг қуввати ва юк кўтаришидан қатъи назар давлат, жамоа, хусусий, чет эл корхоналари, муассасалари, ташкилотларига (махсус топшириқли ҳарбий сузиш воситаларидан ташқари), шунингдек фуқароларга тегишли бўлган барча ўзиюрар ва тиркаладиган кемалар (земснарядлар, катерлар, моторли, спорт, эшкакли, дам бериладиган қайиқлар)га нисбатан амалга оширади.


4. Ўзбекистон Республикаси кичик ҳажмли кемалар бўйича давлат инспекцияси ва унинг мансабдор шахслари ўз фаолиятларидаги Ўзбекистон Республикаси қонунчилигининг ўзларига тегишли барча актларига, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида Қорақалпоғистон Республикаси қонунчилигига амал қиладилар ҳамда ўз ишларида фаолияти сув ҳавзаларида ҳуқуқ-тартиботни таъминлаш ва атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш билан боғлиқ бўлган давлат ва жамоат ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлик қиладилар.


5. Ўзбекистон Республикаси кичик ҳажмли кемалар бўйича давлат инспекцияси:

Ўзбекистон Республикаси кичик ҳажмли кемалар бўйича давлат инспекцияси бошқармаси;

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларнинг кичик ҳажмли кемалар бўйича давлат инспекциялари;

ғаввос-техника назорати бўлимлари, участкалари, гуруҳлари, Ўқув-услубият маркази, рўйхатга олиш ва имтиҳон комиссиялари;

патрул хизмати, техник кўриклар ўтказиш учун диагностика станциялари ва инспекцияга юклатилган вазифаларни амалга ошириш учун зарур бўлган бошқа бўлинмалардан иборат таркибда ташкил этилган.

Ўзбекистон Республикаси кичик ҳажмли кемалар бўйича давлат инспекцияси ҳузурида юридик ва жисмоний шахсларга ҳар хил хизматлар кўрсатиш бўйича корхоналар ва ташкилотлар ташкил этилади.


6. Ўзбекистон Республикаси кичик ҳажмли кемалар бўйича давлат инспекцияси ўзига юклатилган вазифаларга мувофиқ:

корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва фуқаролар томонидан сузиш воситаларидан ва уларнинг тўхташ базаларидан фойдаланишнинг белгиланган қоидаларига риоя қилиниши устидан давлат назоратини амалга оширади, бу қоидаларни ҳамда сузишнинг хавфсизлигига ва атроф табиий муҳит муҳофазасига оид бошқа нормативлар ва талабларнинг бузилишини аниқлайди ва уларга барҳам беради;

таснифлайди ва техника назоратини амалга оширади, бошланғич ва йиллик текширувлар ва махсус кўриклар ўтказади;

кемага боғлиқ равишда йўловчилар сони, муайян қувват ва двигателлар сони, парусларнинг йўл қўйилиши мумкин бўлган майдони, тўлқиннинг баландлиги, ботиш, сув усти борти, қутқариш ва ёнғинга қарши воситалар, белги бериш чироқлари, навигация ва бошқа асбоб-ускуналар билан жиҳозланганлик бўйича мажбурий шартлар, меъёрлар ва техник талабларни белгилайди;

рўйхатдан ўтказади ва ҳисоб-китобни юритади, борт номерлари беради ҳамда кема эгалари билан кемаларнинг номларини келишади;

кема чипталари беради ва уларнинг ҳисоботини киритади;

кема ҳайдовчилари тайёрлаш курслари ва мактабларини рўйхатдан ўтказади, имтиҳонлар олади ва аттестация қилади, кемаларни бошқариш ҳуқуқини берувчи гувоҳнома беради;

сузиш воситаларини, базаларни ва сузиш воситаларидан фойдаланишни таъминловчи бошқа меъёрий-техник ҳужжатларни техникавий бошланғич ва йиллик текширувлар ва махсус кўриклардан ўтказиш ҳажмини белгиловчи талаблар ва нормативларни ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;

бу талаблар ва нормативларга барча корхоналар, муассасалар ташкилотлар ва фуқаролар риоя этишлари устидан назоратни амалга оширади;

сузиш воситалари ва уларнинг базалари билан боғлиқ авариялар ва ҳодисаларни белгиланган тартибда ҳисобга олишни юритади, уларнинг юз бериши сабаблари ва шарт-шароитларини таҳлил қилади, ушбу сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш чора-тадбирларини кўради;

сузиш хавфсизлиги даражасини ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади, уларни белгиланган тартибда давлат органларига киритади ва руёбга чиқишига кўмаклашади;

сузиш воситалари, уларнинг тўхташ базалари, гидрология иншоотлари, кемалар қатнайдиган йўлларнинг техник ҳолати ҳамда чўккан кемаларни кўтариб олиш ишларини олиб боради;

сузиш воситалари аварияга учрашининг олдини олиш ишларини назорат қилади ҳамда ўғринча овлашга, овчилик ва балиқ, овлаш қоидаларини бошқа бузишларга қарши курашда, шунингдек атроф табиий муҳитни муҳофаза қилишда иштирок этади;

сузиш воситаларидан фойдаланишда уларнинг хавфсизлигини таъминлашга тегишли бўлган техник регламентлар ёки стандартлар, сузиш воситалари ва уларнинг двигателларининг лойиҳалари ва конструкциялари бўйича хулосалар беради, янги кема техникаси намунасини синаб кўриш ва уни қабул қилиб олишда қатнашади, сузиш базалари ва уларнинг базаридан фойдаланиш шартларини ҳамда улар конструкциясидаги камчиликларни ўрганади, кемалар, асбоб-ускуналар ва механизмларнинг мустаҳкамлигини оширишга оид таклифларни ишлаб чиқади;

қонунчилик ва сузиш хавфсизлигини тушунтириш ва тарғиб қилиш, сузиш воситаларидан тўғри фойдаланиш ва атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ишларини ташкил этади, ана шу мақсадларда оммавий ахборот воситаларидан фойдаланади;

кемалар ва уларнинг базаларидан фойдаланганлик учун ундириладиган қонунчиликда белгиланган йиғимларнинг, шунингдек сув ҳавзаларида ва атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш борасида ҳуқуқ-тартибот бузилганлиги учун сузиш воситалари эгалари томонидан жарималар тўланишини назорат қилади;

сузиш воситаларини, уларнинг тўхташ жойларини, моторларни тузатиш-қурилиш ишлари билан шуғулланади, шунингдек ташкилотлар ва аҳолига ўз таркибий бўлинмалари орқали бошқа хизматлар кўрсатади.


7. Ўзбекистон Республикаси кичик ҳажмли кемалар бўйича давлат инспекцияси ўзига юклатилган вазифалар ва мажбуриятларни амалга ошириш мақсадида қуйидаги ҳуқуқларга эга бўлади:

сузиш воситаларидан двигателнинг қуввати ва сонига, паруслар майдонига, ҳаракат тезлигига кўра фойдаланиш режаларида маҳаллий шароитларни ҳисобга олган ҳолда қўшимча чеклашлар белгилаш;

ҳолати ишлатиш хавфсизлигига ва атроф табиий муҳит муҳофазасига хавф солувчи кичик кемалардан, уларнинг базаларидан, гидрология иншоотларидан, кемалар қатнайдиган йўллардан фойдаланишни тақиқлаш ;

кема ҳайдовчиларнинг сузиш воситаларидан фойдаланиш қоидаларини билишларини текшириш, шунингдек кемаларни бошқаришга яроқли эканликларини аниқлаш учун уларни тиббий текширувга йўллаш;

ташкилотларга ва аҳолига кўрсатилган барча хизматлар учун прейскурантга мувофиқ тегишли ҳақ ундириш;

сузиш воситалари ва уларнинг базаларидан фойдаланиш қоидаларини бузишда айбдор бўлган шахсларни маъмурий жавобгарликка тортиш.


8. Ўзбекистон Республикаси кичик кемалар бўйича давлат инспекциясининг мансабдор шахслари (давлат инспекторлари, штатсиз инспекторлар, инспекция бошлиғи ва унинг ўринбосари, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар инспекциялариинг бошлиқлари) қуйидаги ҳуқуқларга эга бўладилар:

маст ҳолатдаги, бошқариш ҳуқуқини берувчи гувоҳномага эга бўлмаган, кемани ҳайдаш қоидаларини қўпол равишда бузган шахсларни кемани бошқаришдан четлатиш, зарурат бўлганда мусодара қилинган кемалар ва двигателларни кема эгалари ҳисобидан таянч пунктлари базаларига топшириш;

аварияга йўл қўйган ёки кемалардан фойдаланиш қоидаларини бузган кема эгаси ёки кема ҳайдовчисини вазиятни аниқлаш ва воз берган воқеани текшириш учун воқеа юз берган жойга ёки инспекцияга чақириш;

рўйхадан ўтиш, ҳисобга олиш, техника назорати қоидаларини, шунингдек сузиш воситаларидан ва улариинг тўхташ базаларидан фойдаланиш қоидаларини бузган шахсларга белгиланган тартибда баённомалар тузиш;

кечиктириш мумкин бўлмаган ҳолларда қоидани бузишларнинг олдини олиш ва қоидани бузувчини ушлаш, азият чекканларни энг яқин даволаш муассасаларига келтириш учун ташкилотларга ва фуқароларга тегишли бўлган кемалар, транспортдан, телефонлардан фойдаланиш, шунингдек сузиш воситалари ва уларнинг тўхташ базаларига, сув ўртасида жойлашган дам олиш теграларига ҳамда тасарруфида сув акваторияси бўлган ташкилотларга кириш.


9. Ўзбекистон Республикаси кичик ҳажмли кемалар бўйича давлат инспекцияси бошлиғи:

инспекциянинг бутун фаолиятига раҳбарлик қилади, жойлардаги давлат инспекциялари тўғрисидаги низом, тузилма, штат жадвали ўз айланма маблағлари сметасини, кўрсатиладиган хизматларнинг баҳолари прейскурантини, махсус кийим-бош бериш ва уни кийиб юриш тартиби тўғрисидаги низомни, сузиш воситаларидан ва уларнинг тўхташ жойларидан фойдаланиш, рўйхатдан ўтказиш ва техника назорати қоидаларини, кема ҳайдовчиларини аттестация қилишни тасдиқлайди;

йил чораклари баланслари ва ҳисоботлар асосида бюжет билан ўзаро муносабатларни, ўзгартирмаган ҳолда ўз айланма маблағларининг ортиқчасини тақсимлайди;

Давлат инспекциясининг давлат инспекторлари тоифасига тегишли бўлган лавозимлари рўйхатини белгилайди;

штатсиз инспекторлар тўғрисидаги Низомни ва уларнинг таркибини кўриб чиқади ва тасдиқлайди;

доимий ишловчи малака ва имтиҳон комиссияларининг иш тартибини белгилайди.


10. Ўзбекистон Республикаси кичик ҳажмли кичик кемалар бўйича давлат инспекцияси юридик шахс ҳисобланади ва ўзини ўзи қоплаш асосларида фаолият кўрсатади.

Давлат инспекциясининг даромадлари ўзининг ҳуқуқий мажбуриятларига ва унга юклатилган вазифаларга мувофиқ бажарилган ишлардан ҳамда ташкилотларга ва аҳолига кўрсатилган хизматлардан тушган тушумлардан иборат бўлади. Уларнинг 10 фоизи ишлаб чиқаришни ривожлантириш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси ҳузуридаги Республика ҳайвонот ва ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш давлат инспекциясига ажратилади.


11. Ўзбекистон Республикаси кичик ҳажмли кемалар бўйича давлат инспекцияси ўз номи Ўзбекистон Республикасининг давлат тилида ёзилган гербли муҳрга, вимпел ва эмблемага, махсус кийим-бош ва табель қуролга эга бўлади.

Ўзбекистон Республикаси кичик ҳажмли кемалар бўйича давлат инспекциясини маблағ билан таьминлаш ва унинг моддий-техника таъминоти амалдаги қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади.