Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.01.2009 й. 11-сон "Вазирлар Маҳкамасининг "Товарларнинг Ўзбекистон Республикаси чегараси орқали ноқонуний олиб ўтилишини бартараф этишга доир фаолиятни рағбатлантириш тўғрисида" 2004 йил 25 октябрдаги 498-сон қарорига қўшимча киритиш ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

14.01.2009 й.

N 11



ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ "ТОВАРЛАРНИНГ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ЧЕГАРАСИ ОРҚАЛИ

НОҚОНУНИЙ ОЛИБ ЎТИЛИШИНИ БАРТАРАФ ЭТИШГА

ДОИР ФАОЛИЯТНИ РАҒБАТЛАНТИРИШ ТЎҒРИСИДА"

2004 ЙИЛ 25 ОКТЯБРДАГИ 498-СОН ҚАРОРИГА

ҚЎШИМЧА КИРИТИШ ҲАҚИДА


Миллий хавфсизлик хизматининг Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмитаси ҳарбий хизматчилари ва уларнинг оила аъзоларининг уй-жой-маиший шарт-шароитларини ва ижтимоий таъминотини яхшилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Товарларнинг Ўзбекистон Республикаси чегараси орқали ноқонуний олиб ўтилишини бартараф этишга доир фаолиятни рағбатлантириш тўғрисида" 2004 йил 25 октябрдаги 498-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 10-сон, 99-модда) 1-бандининг иккинчи хатбошидаги "рағбатлантиришда" сўзидан кейин "Миллий хавфсизлик хизматининг Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмитаси ҳарбий хизматчиларининг ипотека кредити бўйича дастлабки бадални тўлашида" сўзлари қўшилсин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                     Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 3-сон, 14-модда.