Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг 21-сон, Иқтисодиёт вазирлигининг 76-сон, Ташқи ишлар вазирлигининг 13-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2014-30-сон, Давлат божхона қўмитасининг 01-02/19-11-сон "Ўзбекистон Республикаси юридик шахслари томонидан чет элда ташкилотлар ташкил этиш ёки уларнинг устав фонди (капитали)да улуш билан иштирок этиш тўғрисида хабардор этиш тартиби ҳақидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида"ги 30.07.2014 й. Қарори (АВ томонидан 07.08.2014 й. 2457-1-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

07.08.2014 й.

N 2457-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ АЛОҚАЛАР,

ИНВЕСТИЦИЯЛАР ВА САВДО

ВАЗИРЛИГИНИНГ

30.07.2014 й.

N 21


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИҚТИСОДИЁТ ВАЗИРЛИГИНИНГ

30.07.2014 й.

N 76


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ТАШҚИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИНИНГ

30.07.2014 й.

N 13


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

30.07.2014 й.

N 2014-30


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ

30.07.2014 й.

N 01-02/19-11


ҚАРОРИ


Ўзбекистон Республикаси юридик шахслари

томонидан чет элда ташкилотлар ташкил этиш

ёки уларнинг устав фонди (капитали)да улуш

билан иштирок этиш тўғрисида хабардор этиш

тартиби ҳақидаги низомга ўзгартиришлар

ва қўшимча киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 7 апрелдаги ПФ-4609-сон "Ўзбекистон Республикасида инвестиция иқлими ва ишбилармонлик муҳитини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитасининг 2013 йил 27 мартдаги 9, 24, 12, 2013-22 ва 01-02/19-28-сон қарори (рўйхат рақами 2457, 2013 йил 17 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 20-сон, 267-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси юридик шахслари томонидан чет элда ташкилотлар ташкил этиш ёки уларнинг устав фонди (капитали)да улуш билан иштирок этиш тўғрисида хабардор этиш тартиби ҳақидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ташқи иқтисодий алоқалар,

инвестициялар ва савдо вазири

    

Э. Ғаниев

Иқтисодиёт вазири

Г. Саидова

Ташқи ишлар вазири

А. Камилов

Давлат солиқ қўмитаси раиси

Б. Парпиев

Давлат божхона қўмитаси раиси

З. Дусанов

     





Қарорга

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси юридик шахслари

томонидан чет элда ташкилотлар ташкил этиш

ёки уларнинг устав фонди (капитали)да улуш

билан иштирок этиш тўғрисида хабардор этиш

тартиби ҳақидаги низомга киритилаётган

ўзгартиришлар ва қўшимча


1. 3-бандда:

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Бунда, таъсисчи чет элдаги ташкилотнинг устав фонди (капитали)даги ўз улушини товарлар билан шакллантиришда, божхона органларига чет элда ташкилот ташкил этиш тўғрисида қарор тақдим этган ҳолда, товарларни чет элдаги ташкилот устав фонди (капитали)даги ўз улушини шакллантириш ҳисобига "вақтинча олиб чиқиш" божхона режимига расмийлаштиради (товарларни олиб ўтишнинг хусусиятлари "товарларни инвестиция сифатида олиб чиқиш" сифатида кўрсатилади).";

учинчи ва тўртинчи хатбошилар чиқариб ташлансин.


2. 9-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ваколатли органдан таъсисчилар рўйхатини олган кундан эътиборан уч иш куни ичида Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасига рўйхатда кўрсатилган таъсисчиларнинг бюджет олдида солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарзи бор ёки йўқлиги тўғрисидаги маълумотномани (зарур бўлганда - электрон шаклда) тақдим этади.".


3. 12-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"12. Чет элдаги ташкилотнинг таъсис ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилганда, у қайта ташкил этилганда ёки тугатилганда, шунингдек чет элдаги ташкилотнинг таъсисчилари, шу жумладан, хорижий таъсисчилари ўзгарганда, таъсисчи бир ой ичида ваколатли органни, агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида бошқача қоидалар назарда тутилмаган бўлса, белгиланган тартибда легализация қилинган тегишли ҳужжатларни юборган ҳолда хабардор этади.".


4. Мазкур ўзгартиришлар ва қўшимча Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 11 август, 32-сон, 413-модда