Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитасининг 01/06-18/02-сон, Ташқи иқтисодий алоқалар агентлигининг НН-01/10-2454-сон "Давлат мулкчилик шаклидаги юридик шахслар томонидан чет элда корхоналар ташкил этиш, устав фондида иштирок этиш, қайта ташкил этиш ва корхоналарни тугатиш, чет эллардаги давлат мулкини сотиб олиш ва тасарруф этиш масалаларини келишиш ҳамда чет элдаги давлат мулкини сақланиши ва уларнинг самарали бошқарилиши устидан мониторинг олиб бориш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 02.06.2005 й. Қарори (АВ томонидан 06.07.2005 й. 1488-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

06.07.2005 й.

N 1488

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ МУЛКИНИ БОШҚАРИШ

ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИНИНГ

02.06.2005 й.

N 01/06-18/02

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ АЛОҚАЛАР

АГЕНТЛИГИНИНГ

02.06.2005 й.

N НН-01/10-2454

ҚАРОРИ


Давлат мулкчилик шаклидаги юридик шахслар томонидан чет

элда корхоналар ташкил этиш, устав фондида иштирок этиш,

қайта ташкил этиш ва корхоналарни тугатиш, чет эллардаги

давлат мулкини сотиб олиш ва тасарруф этиш масалаларини

келишиш ҳамда чет элдаги давлат мулкини сақланиши ва

уларнинг самарали бошқарилиши устидан мониторинг олиб

бориш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида


(2005 йил 16 июлдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 24 июлдаги 325-сонли "Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасининг кадрлар потенциалини мустаҳкамлаш ва фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори (Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 2003 йил, 7-сон, 67-бет)ни бажариш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Чет элларда корхоналар ташкил этиш (таъсисчи сифатида қатнашиш), қайта ташкил этиш ва корхоналарни тугатиш, чет эллардаги давлат мулкини сотиб олиш ва тасарруф этиш масалаларини келишиш ҳамда чет эллардаги давлат мулкини сақланиши ва уларнинг самарали бошқарилиши устидан мониторинг олиб бориш тартиби тўғрисидаги низом иловага* мувофиқ тасдиқлансин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилгандан бошлаб 10 кундан кейин кучга киради.

Давлат мулки қўмитаси раиси

М. Асқаров

Ташқи иқтисодий алоқалар Агентлиги раиси

Н. Нажимов

*) Илова рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2005 йил, 27-сон, 195-модда.