Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28.07.2009 й. 390-ф-сон "2009 йил август ойида мамлакатимизнинг қишлоқ, шаҳарларида ободонлаштириш ва тозалик ойлиги ҳамда умумхалқ ҳайрия ҳашарини ўтказиш тўғрисида"ги Фармойиши

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ФАРМОЙИШИ

28.07.2009 й.

N 390-ф



"Қишлоқ тараққиёти ва фаровонлиги йили" Давлат дастурида кўзда тутилган вазифаларни амалга ошириш, ижтимоий ҳамкорлик, беғараз ёрдам ва меҳр-оқибат каби миллий қадриятларимизга хос эзгу фазилатларни янада юксалтириш, қишлоқ ва шаҳарлардаги маҳаллалар ҳудудларини, аҳоли турар жойларини ободонлаштириш ва тозалаш, республикадаги санитария-эпидемиологик холатни яхшилаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг ўн саккиз йиллик байрамини нишонлашга пухта тайёргарлик кўриш мақсадида:


1. Ўзбекистон "Маҳалла" хайрия жамғармаси, Қишлоқ ва сув хўжалиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирликлари, "Ўзкоммунхизмат" агентлиги, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, жамоатчилик вакилларининг 2009 йил август ойида мамлакатимизнинг қишлоқ, шаҳарларида ободонлаштириш ва тозалик ойлиги хамда 15-16 август кунлари умумхалқ хайрия ҳашарини ўтказиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.


2. Ўзбекистон "Махалла" хайрия жамғармаси (А.Ахмедов). Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шахар хокимликлари ободонлаштириш ва тозалик ойлиги хамда умумхалқ хайрия ҳашарини ўтказиш доирасида куйидаги тадбирларни амалга оширишни назарда тутсинлар:

барча турар жой мавзелари, маҳаллаларда дарахтларни оқлаш ва буташ, кўча ҳамда йўлакларни текислаш ва тартибга келтириш, қурилиш ва маиший чиқиндиларни ташкилий равишда тўплаш ҳамда ташиб кетиш;

қишлоқ ва шаҳар маҳаллалари, ахоли яшаш пунктлари, кўп қаватли бинолар ва ҳовлилар атрофи, гузарлар, хиёбонлар, зиёратгоҳлар ва қабристонлар, ариқлар ҳамда лотокларни, оқава сув қудуқларини тозалаш, болалар майдончаларини тартибга келтириш;

кекса ва ногиронлар, ёлғиз қариялар, боқувчисини йўқотган кам таъминланган оилаларнинг уй-жой шароитларини яхшилашга кўмаклашиш;

умумхалк хайрия ҳашари қатнашчиларини зарур техника воситалари ва анжомлар билан таъминлаш;

жойларда ободонлаштирнш ишлари ўтказилиши жараёнида тўпланган чиқиндилар маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа мутасадди идоралар томонидан алоҳида белгиланган жойларга олиб чпқилишини таъминлаш.


3. Ўзбекистон "Маҳалла" хайрия жамғармаси (А.Аҳмедов) ва "Камолот" ёшлар нжтимоий ҳаракати Марказий Кенгаши (А.Алимов)га ободонлаштириш ва тозалик ойлиги ҳамда умумхалқ хайрия ҳашарини ўтказиш тадбирларига фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари, таълим муассасалари ва бошқа ташкилотларни, шунингдек, республиканинг барча аҳолисини, айниқса, ёшларни кенг жалб қилиш чораларини кўриш тавсия этилсин.


4. Ҳашар муносабати билан вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотларда меҳнат қилаётган ходимларнинг бир кунлик иш ҳақи миқдоридаги маблағлари Ўзбекистон "Маҳалла" хайрия жамғармасининг республика бошқаруви ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бўлим, бўлинмалари бошқарувларининг банкдаги ҳисоб рақамларига ихтиёрий равишда ўтказилиши белгилансин.


5. Ўзбекистон "Маҳалла" хайрия жамғармаси (А.Аҳмедов) хайрия ҳашаридан тушган маблағларнинг "Қишлоқ тараққиёти ва фаровонлиги йили" Давлат дастурида назарда тутилган тадбирларни амалга ошириш, кўп болали кам таъминланган оилаларга, ногирон ва ёлғиз кексаларга моддий ҳамда маънавий ёрдам кўрсатишга, хусусан, қишлоқ аҳолисини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, қишлоқ маҳаллаларининг моддий-техника базасини яхшилашга ҳамда уларни асбоб-ускуналар, жиҳозлар билан таъминлашга сарфланишини назарда тутсин.


6. Ички ишлар вазирлиги (Б.Матлюбов) ободонлаштириш ва тозалик ойлиги давомида, айниқса, умумхалқ хайрия ҳашари кунлари тадбирларида жамоат тартибини сақлаш, ёнғин ҳамда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш чораларини кўрсин ва тадбирларда техник соз бўлган техника воситаларидан фойдаланилишини назоратга олсин.


7. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси (А.Хаджаев), Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (М.Ҳазратқулов) ва бошқа оммавий ахборот воситаларига ободонлаштириш ва тозалик ойлигининг боришини ҳамда умумхалқ хайрия ҳашарининг ўтказилишини кенг ёритиш тавсия этилсин.


8. Ушбу фармойишнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Қосимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                   Ш. Мирзиёев