Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 13.12.2007 й. ПҚ-745-сон "Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

13.12.2007 й.

N ПҚ-745



ҚУРБОН ҲАЙИТИНИ

НИШОНЛАШ ТЎҒРИСИДА


Муборак Қурбон ҳайитининг халқимиз маънавий ҳаётидаги ўрни ва аҳамиятини эътиборга олиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Диний байрам - Қурбон ҳайитини дам олиш куни деб эълон қилиш ҳақида"ги 1991 йил 20 июндаги ПФ-221-сон Фармонига мувофиқ:


1. 2007 йилда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 19 декабрга тўғри келиши ҳақида Ўзбекистон мусулмонлари идораси мурожаатини инобатга олиб, 2007 йил 19 декабрь дам олиш куни деб белгилансин ва мамлакатимизда байрам сифатида кенг нишонлансин.


2. Республика "Нуроний", "Маҳалла" жамғармалари, "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати ва бошқа барча мутасадди идора ва жамоат ташкилотлари Қурбон ҳайитининг жойларда тартибли ва юқори даражада, халқимизнинг миллий қадриятларига мос равишда ўтиши учун тегишли тадбирларни амалга оширсин.


3. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва бошқа оммавий ахборот воситаларига Қурбон ҳайитини нишонлаш билан боғлиқ тадбирларни кенг ёритиш тавсия этилсин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                             И. Каримов