Ўзбекистон Республикаси Президентининг 22.12.2006 й. ПҚ-537-сон "Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ҚАРОРИ
22.12.2006 й.
N ПҚ-537
ҚУРБОН ҲАЙИТИНИ
НИШОНЛАШ ТЎҒРИСИДА
Муборак Қурбон ҳайитининг халқимиз маънавий ҳаёти, фуқароларнинг ҳамжиҳатлиги ва меҳр-оқибатини юксалтиришдаги ўрни ва аҳамиятини эътиборга олиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Диний байрам - Қурбон ҳайитини дам олиш куни деб эълон қилиш ҳақида”ги 1991 йил 20 июндаги ПФ-221-сон Фармонига мувофиқ:
1. 2006 йилда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 30 декабрга тўғри келиши ҳақида Ўзбекистон мусулмонлари идораси мурожаатини инобатга олиб, 2006 йил 30 декабрь дам олиш куни деб белгилансин ва мамлакатимизда байрам сифатида кенг нишонлансин.
2. Мутасадди идора ва жамоат ташкилотлари Қурбон ҳайитининг жойларда тартибли ва юқори даражада ўтиши учун тегишли тадбирларни амалга оширсинлар.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. Каримов