Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 18.10.2006 й. ПҚ-495-сон "Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

18.10.2006 й.

N ПҚ-495



РАМАЗОН ҲАЙИТИНИ

НИШОНЛАШ ТЎҒРИСИДА


Муборак Рамазон ҳайитининг халқимиз маънавий ҳаётидаги ўрни ва аҳамиятини эътиборга олиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Рўза ҳайитини дам олиш куни деб эълон қилиш тўғрисида" 1992 йил 27 мартдаги ПФ-368-сон Фармонига мувофиқ:


1. 2006 йилда Рамазон ҳайитининг биринчи куни 23 октябрга тўғри келиши ҳақида Ўзбекистон мусулмонлари идораси мурожаатини инобатга олиб, 2006 йил 23 октябрь дам олиш куни деб белгилансин ва мамлакатимизда байрам сифатида кенг нишонлансин.


2. Мутасадди идора ва жамоат ташкилотлари Рамазон ҳайитининг жойларда тартибли ва юқори даражада ўтиши учун тегишли тадбирларни амалга оширсинлар.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                           И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси", 2006 йил, 10-сон, 569-модда.