Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 29.12.2005 й. ПҚ-247-сон "Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

29.12.2005 й.

N ПҚ-247



ҚУРБОН ҲАЙИТИНИ

НИШОНЛАШ ТЎҒРИСИДА



Муборак Қурбон ҳайитининг халқимиз маънавий ҳаёти, фуқароларнинг ҳамжиҳатлиги ва меҳр-оқибатини юксалтиришдаги ўрни ва аҳамиятини эътиборга олиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Диний байрам - Қурбон ҳайитини дам олиш куни деб эълон қилиш ҳақида"ги 1991 йил 20 июндаги ПФ-221-сон Фармонига мувофиқ:


1. 2006 йилда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 10 январга тўғри келиши ҳақида Ўзбекистон мусулмонлари идораси мурожаатини инобатга олиб, 2006 йил 10 январь дам олиш куни деб белгилансин ва мамлакатимизда байрам сифатида кенг нишонлансин.


2. Мутасадди идора ва жамоат ташкилотлари Қурбон ҳайитининг жойларда тартибли ва юқори даражада ўтиши учун тегишли тадбирларни амалга оширсинлар.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                И. Каримов