Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 27.02.1993 й. 106-сон "Наврўз умумхалқ байрамини нишонлаш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

27.02.1993 й.

N 106




НАВРЎЗ УМУМХАЛҚ БАЙРАМИНИ

НИШОНЛАШ ТЎҒРИСИДА


Халқимизнинг қадимий ва саховатли байрами бўлган Наврўзни 1993 йилда кенг нишонлаш учун, шунингдек, миллий урф-одатлар негизида умуминсоний  қадриятларни  улуғлаш, халқ ижодкорлик қудратини намоён  этиш,  Ватанга  муҳаббат,  меҳр-шафқат,  юртимизда яшовчи барча миллатлар ўртасида  дўстлик, ҳамжиҳатлик, осойишталикни янада мустаҳкамлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича республика ташкилий қўмитасининг таркиби иловага мувофиқ тасдиқлансин. Ташкилий қўмитага бир ҳафталик муддатда байрамни ўтказиш билан боғлиқ бўлган тадбирларни ишлаб чиқиш вазифаси топширилсин.

Жойларда Қорақолпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси, Тошкент шаҳар ва барча вилоятлар ҳокимларининг шахсий раҳбарлигида. шундай ташкилий қўмиталар тузилсин.


2. Республики корхоналари, муассасалари, ҳамда ва. давлат хўжаликлари, ширкатлар, жамоат ташкилотларига ўз ички имкониятларидан келиб чиқиб, байрам тадбирларини тегишли транспорт воситалари, озиқ-овқат маҳсулотлари, саноат моллари ва бошқа зарур ашёлар билан таъминлаш вазифаси юклатилсин. Ушбу мақсадларга йўналтирилган сарф-ҳаражатлар уларнинг зиммаларида бўлиши назарда тутилсин.


3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳар ва барча вилоятлар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги, Давлат жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси, "Маҳалла" ва "Наврўз" ҳайрия жамғармалари, ижодий уюшмалар ва бошқа тегишли ташкилотларга жойларда байрам маданий тадбирларини, оммавий спорт мусобақаларини. халқ ўйинларини кенг ташкил этиш, турли кўрик-танловлар ўтказиш тавсия этилсин.


4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Наврўз байрамида республикадаги барча миллий маданият марказларининг ўз дастурлари билан иштирок этишлари учун зарур шарт-шароит яратиб берсинлар.


5. Наврўз байрами тадбирларини Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда ўтказиш билан боғлиқ. харажатлар маҳаллий бюджетлар ҳисобидан қопланиши кўзда тутилсин.

"Маҳалла", "Наврўз", ЭКОСАН, Шароф Рашидов номли жамғармаларнинг байрам тадбирларини маблағ билан таъминлашда кўмаклашиш борасидаги ташаббуслари қўллаб-қувватлансин.


6. Ўзбекистон Республикаси Молил вазирлиги пойтахтда байрам тадбирларини ўтказиш муносабати билан бўладиган сарф-ҳаражатларни Тошкент шаҳар ҳокимлиги тақдим этган молиявий ҳужжатлар асосида Тошкент шаҳар ва республика бюджетлари ҳисобидан тенг миқдорда қопласин.


7. Республика оммавий ахборот воситалари байрам тайёргарлиги ва унинг ўтиш жараёнини кенг ёритсинлар, Ўзбекистон Давлат телерадиокомпанияси ва "Наврўз" хайрия жамғармасининг 21 март кунига мўлжалланган "Мустақиллик - инсонни эъзозлашдир" шиори остида телемарафон ўтказиш тўғрисидаги таклифи мақуллансин.


8. Наврўз байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича республика ташкилий қўмитасига байрамни тайёрлаш ва ўтказиш ишларида фаол иштирок этган барча идоралар, жамоалар ҳамда фуқароларни рағбатлантириш ҳақида тавсиялар тайёрлаш топширилсин.



Вазирлар Маҳкамасининг раиси                                         И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

1393 йил 27 февралдаги

105 - сон қарорига

ИЛОВА



Наврўз умумхалк; байрамига тайёргарлик

кўриш ва уни ўтказиш бўйича республика

ташкилий қўмитасининг

ТАРКИБИ

Муталов А.М


- Ўcбекистон Республикаси Бош вазири-ташкилий қўмита раиси


Умурзоқов М.Б.


- Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси  ташкилий қўмита раисининг ўринбосари


Ёқубов Д


- "Наврўз" ҳайрия жамғармасининг раиси - ташкилий қўмитанимг масьул котиби


Ташкилий қўмита аьзолари:


Абдуллаев Ш. Ю.

- Молия ваcирининг ўринбосари


Воҳидова У.

- Қизил ярим ой жамиятининг раиси


Жaмол Камол

- Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмaсининг биринчи котиби


Жўраев Х.Р.

- Ўздавкинокомпания раиси


Жўрабоев А.

- "Халқ сўзи" -"Народное слово" гаcеталарининг бош муҳаррири.


Фозилбеков А. И.

- Тошкент шаҳар ҳокими


Орзиматов А

- Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий қўмитасининг биринчи котиби


Шодиметов Ю.Ш.-

- Вазирлар Маҳкамасининг бўлим бошлиғи, ЭКОСАН жамғармасининг раиnи


Ҳакимов З.А.

- Маданият ишлари ваcири ваcифасини бажарувчи


Темуров Ш.

- "Маҳалла" жамғармасининг раиси


Хайитбоев Э.Қ.

- Ўзтелерадиоэшиттириш компанияси раиси


Мурод Муҳaммад Дўст


- Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигининг Бош директори


Убайдуллаев Ш.О.

- "Ўзбекистон овози" газетасининг бош муҳaррири Шароф Рашидов номли жамғaрмaнинг масъул котиби


Рaҳимов Б.

- Ўзбекистон уруш ва меҳнao фахрийлaри кенгашининг раиси


Раҳимов E.

- Алоқа вазири


Алматов 3.

- Ички ишлар вазири


Қодиров П.

- Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг қўмита раиси


Худойбердиева Ҳ.

- "Саодат" журналининг бош муҳарири


Каримов Ш.И.

- Соғликни naқлаш вазири


Усмонов М.3.

- "Ўзбексавдо" уюшмасининг рaиnи


Волков Г.Р.

- "Ўзбекбирлашув" раиси


Юсупова И.Т.

- Болaлар жамғармасининг раиси


Қaюмов Н.

- Қишлоқ хўжaлиги вазири


Алламуроaов Б.А

- Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси кенгашининг раиси


Шоғуломов Р Ш

- Ўздавматбуотқўм рaиnи


Рўзиев С.

- Давлат жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси раиси


Яҳёев Ш.

- Ўзбакистон Республикаси Президентинииг матбуот котиби


Ёқубов О.

- Ўзбекистон халқ ёзувчиси


Воҳидов Y.

- Ўзбекистон халқ шоири


Орипов А.

- Ўзбекистон хaлқ шоири


Шукрулло

- Ўзбекистон халқ шоири


Қориева Б. Р.

- "Ўзбекистон театр арбоблари уюшмаси раиси


Юсупова Б. А .

- Қорақалпоғистон Республикаси Вaзирлар Кенгаши Рaисининг ўринбосари


Саидов Н.

- Анднжон вилояти ҳокимининг ўринбосари


Халилов А

- Бухоро вилояти ҳокимининг ўринбосари


Исроилое Ж.

- Жиззах вилояти ҳокимининг ўринбосари


Раҳмонов Р.

- Қашқадарё вилояти ҳокимининг ўринбосари


Белинский Л.

- Нaвоий вилояти ҳокимининг ўринбосари


Дадажонова Д.

- Наманган вилояти ҳокимининг ўринбосари


Худойқoлов А.

- Самарқанд вилояти ҳокимининг  ўринбосари


Fуломова С

- Сирдарё вилояти ҳокимининг ўринбосари


Ражабова Л .

- Сурхондарё вилоyти ҳокимининг ўринбосари


Ҳамидов Ҳ.

- Тошкент вилояти ҳокимининг ўринбосари


Махмудов М.

- Фарғона вилояти ҳокимининг ўринaоnaри


Жуманиёзов М.

- Хоразм вилоти ҳокимининг ўриибосари


Жалилов Ш.И.

- Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари