Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 27.03.1992 й. ПФ-368-сон "Рўза ҳайитни дам олиш куни деб эълон қилиш тўғрисида"ги Фармони

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

27.03.1992 й.

N ПФ-368



РЎЗА ҲАЙИТНИ ДАМ ОЛИШ КУНИ

ДЕБ ЭЪЛОН ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДА



Мустақил Ўзбекистон Республикаси мусулмонларининг истак ва хоҳишларини инобатга олиб ҳамда фуқаролар ўртасида меҳр-оқибатни барқарорлаштириш мақсадида диний байрам - Рўза ҳайит ("Ийд ал-Фитр")ни бу йил 4 апрель куни ва кейинги йилларда эса Рўза ҳайитнинг биринчи куни дам олиш куни деб тайинлансин.

Ўзбекистон Республикасининг Президенти                            И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси", 1992 й., 5-сон, 227-модда