Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

ЎзССР Президентининг 11.04.1991 й. ПФ-193-сон "Анъанавий миллий байрам "Рўза хайити" тўғрисида"ги Фармони

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН СОВЕТ

СОЦИАЛИСТИК РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

11.04.1991 й.

N ПФ-193

АНЪАНАВИЙ МИЛЛИЙ БАЙРАМ -

"РЎЗА ҲАЙИТИ" ТЎҒРИСИДА


Анъанавий миллий байрам - "Рўза ҳайити" муносабати билан ва меҳнаткашларнинг кўпдан-кўп талаб-истакларини эътиборга олиб:


1. Республика фуқароларига 1991 йил 16 апрелда уларнинг хоҳишига мувофиқ ишга чиқмасликка ва корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ҳамда хўжаликларнинг маъмурияти ва касаба уюшмалари комитетлари билан келишилган ҳолда бу кунни кейинчалик ишлаб беришга рухсат этилсин.


2. Қорақалпоғистон АССР Вазирлар Кенгаши, халқ депутатлари маҳаллий Советларининг ижроия комитетлари, Ўзбекистон ССР вазирликлари ва идоралари, бирлашмалар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва хўжаликларнинг раҳбарлари мазкур Фармоннинг биринчи банди бажарилишини таъминласинлар.

Ўзбекистон Совет Социалистик

Республикасининг Президенти                                              И. Каримов

"Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси", 1991 й., 5-сон, 112-модда