Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28.07.1999 й. 363-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

28.07.1999 й.

N 363



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Транспорт соҳасида лицензиялаш бўйича Вазирлар Маҳкамаси комиссияси таркиби 1-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.


2. Транспорт соҳасида лицензиялаш бўйича Вазирлар Маҳкамаси комиссияси раиси (Ахметов) ўн кун муддатда комиссия тўғрисидаги низомни тасдиқласин.


3. Вазирлар Маҳкамаси қарорларига 2-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Транспорт соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш тўғрисида" 1996 йил 12 майдаги 175-сон қарорига 3-илова (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1996 й., 5-сон, 14-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Л.А. Ахметов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                        И. Каримов



*) 1-илова рус тилидаги матнда берилган.






Вазирлар Маҳкамасининг

1999 йил 28 июлдаги

363-сон қарорига

2-ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамаси қарорларига

киритилаётган ўзгартиришлар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Транспорт ва алоқа соҳасида фаолият кўрсатиш ҳуқуқи учун давлат пошлинаси миқдорларини тасдиқлаш тўғрисида" 1997 йил 19 февралдаги 89-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1997 й., 2-сон, 6-модда) 2-банднинг биринчи ва учинчи хат бошидаги "Ўзавтотранс" давлат корпорацияси" сўзлари тегишли равишда "Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахслардан солиқлар ва йиғимларни  ундиришни тартибга солиш тўғрисида" 1997 йил 23 октябрдаги 483-сон қарорининг 4-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1997 й., 10-сон, 35-модда) қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:


"4. Белгилансинки, 1997 йил 1 ноябрдан бошлаб йўловчилар ва юк ташувчи жисмоний шахслар ўз фаолиятини  фақат Вазирлар Маҳкамасининг "Фаолиятнинг айрим турлари билан шуғулланиш учун махсус рухсатномалар (лицензиялар) бериш тартибини такомиллаштириш тўғрисида" 1994 йил 19 апрелдаги 215-сон ҳамда "Транспорт ва алоқа соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида" 1996 йил 12 майдаги 175-сон қарорларида белгиланган тартибда бериладиган лицензиялар бўйича амалга оширадилар.


Жисмоний шахслар томонидан йўловчилар ва юк ташиш ҳуқуқини берувчи лицензиялар берилганлиги учун давлат божи миқдори юридик шахслар учун амалда бўлган ставкалар миқдорида белгилансин".



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 1999 й., N 7, 43-модда.