Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазрилар Маҳкамасининг 29.03.1994 й. "Ҳаж зиёратини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗРИЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

29.03.1994 й.




ҲАЖ ЗИЁРАТИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикасининг "Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида"ги Қонунига биноан, мамлакатимиз мусулмонларидан тушаётган кўплаб аризалар, хохиш ва истакларни инобатга олган ҳолда, 1994 йил Саудия Арабистонига муборак ҳаж сафарини ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Мовароуннахр мусулмонлари идорасининг 1994 йил ҳаж зиёратини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи кабул қилинсин.


2. 1994 йил ҳаж зиёратини уюштириш бўйича республика ташкилий қўмитаси таркиби иловага мувофиқ тасдиқлансин ҳамда мазкур қўмита ҳаж зиёратини ташкил этиш юзасидан зарур чора-тадбирларни ишлаб чиқиб, уларни жорий қилишга киришсин.


3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳри ва барча вилоят хокимликлари жойларда ташкилий қўмилан боғлиқ барча масалаларни Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Диний ишлар қўмитаси билан биргаликда ҳал этсинлар.


4. "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси (Г.Рафиков)га:

зиёратчиларни 1994 йил май ойининг бошларида ҳар иккала томоннинг техник имкониятларини ҳисобга олган ҳолда Жидда (Саудия Арабистони) шаҳрига олиб бориш ва қайтариб олиб келиш;

зиёратчилар учун қулай шароитлар яратиш. уларнинг ҳаражатларини қисқартириш мақсадида самолётлар билан жўнаш ва қайтишнинг Тошкент, Самарқанд ва Фарғона шаҳарларидаги пунктларини ташкил этиш топширилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги (З.Алматов), Ташқи ишлар вазирлиги (С.Саидкосимов), Давлат солиқ қўмитаси Божхона Бош бошкармаси (Й.Шералиев) Диний ишлар қўмитасининг тақдимига кўра зиёратчиларнинг сафар ҳужжатларини белгиланган муддатга расмийлаштиришни таъминласинлар.


6. Ўзбекистон Республикаси Соғликни сақлаш вазирлиги (Ш.Каримов) зиёратчиларни Саудия Арабистонининг иқлимий шароитини ҳисобга олган холда тиббий кўрикдан ўтказиб, тегишли хулоса беришни ва ҳаж мавсумида тиббий ёрдам кўрсатишни ташкил этсин.


7. Миллий хавфсизлик хизмати (F.Алиев) зиёратчиларнинг умумий ҳавфсизлигини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар белгиласин.


8. "Ўзбексавдо" давлат уюшмаси (У.Набиев) Тошкент шаҳри ва вилоятлар ташкилий қўмиталарининг буюртмаларига биноан жойларда зиёратчилар учун керакли буюмлар савдосини ташкил қилсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки (Р. Азимов)га Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Диний ишлар қўмитаси ва Мовароуннаҳр мусулмонлари идораси билан биргаликда тасдиқлаган Ўзбекистон Республикасидан ҳаж зиёратига борувчиларнинг рўйхати асосида ҳар бир зиёратчи учун 500 АҚШ долларини имтиёз билан (8 минг сўм-купонга 1 АҚШ доллари ҳисобида) алмаштириб беришни ташкил этиш топширилсин.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги (Б. Ҳамидов) Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкига республика валюта жамғармасидан 2,0 млн АҚШ доллари ажратсин.

Зиёратчиларга АҚШ доллари сотишдан тушган сўм-купонларни Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкидаги Молия вазирлигининг махсус ҳисобга ўтказилиши белгилаб қўйилсин.


10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош Вазирининг ўринбосари М. Қорабоев зиммасига юклатилсин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                         И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

1994 йил 29 мартдаги

____ сон қарорига

ИЛОВА



1994 йил ҳаж зиёратини ташкил этиш бўйича

республика ташкилий қўмитасининг

ТАРКИБИ

Қорабоев М.

- Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари қўмита раиси


Абдуллаев А.

- Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Диний ишлар қўмитасининг раиси, қўмита раисининг ўринбосари


Абдуллаев М.

- Мовароуннаҳр мусулмонлари идораси. раиси, муфтий, қўмита раисининг ўринбосари


Махмудов М.

- Ўзбекистон Республикаси Президент девонининг етакчи маслаҳатчиси, масъул котиб


Ташкилий қўмита аъзолари:


Уватов У.

- Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Диний ишлар қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари


Алматов 3.

- Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири


Алиев F.

- Миллий ҳавфсизлик хизматининг раиси


Азимов Р.

- Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг раиси


Каримов Ш.

- Соғликни сақлаш вазири


Рафиков Г.М.

- "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпаниясининг директори


Расулов З. С.

- Вазирлар Маҳкамасининг масъул ходими


Саидқосимов С.

- Ташқи ишлар вазири


Темиров Ш.


- "Маҳалла" ҳайрия жамғармасининг раиси


Набиев У.

- "Ўзбексавдо" давлат уюшмаси раисининг ўринбосари


Алимахсумов О.

- Ўзбекистон халқ хофизи, маҳалла оқсоқоллари вакили