Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 23.12.1998 й. 532-сон "Товарларнинг айрим турларини ишлаб чиқариш ва сотишни давлат томонидан назорат қилишни кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

23.12.1998 й.

N 532



ТОВАРЛАРНИНГ АЙРИМ ТУРЛАРИНИ ИШЛАБ

ЧИҚАРИШ ВА СОТИШНИ ДАВЛАТ ТОМОНИДАН

НАЗОРАТ ҚИЛИШНИ КУЧАЙТИРИШГА ДОИР

ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎFРИСИДА


Озиқ-овқат маҳсулотлари муҳим турларининг ва нефть маҳсулотларининг республика ташқарисига ноқонуний олиб чиқиб кетилишини бартараф этиш устидан назоратни кучайтириш, ички истеъмол бозорини улар билан ишончли таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Ўздонмаҳсулот" корпорацияси, "Ёғмойтамакисаноат" ва "Озиқовқатсаноат" уюшмалари, "Ўзшаробсаноат" АЖ, "Ўзбекнефтгаз" миллий холдинг компанияси раҳбарлари зиммасига ўз тасарруфларидаги корхоналардан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг республика ташқарисига ноқонуний олиб чиқиб кетилиши юзасидан шахсан жавобгарлик юклансин.

Кўрсатиб ўтилган идораларнинг раҳбарлари амалдаги қонунчиликка мувофиқ республика ташқарисига олиб чиқиб кетилиши тақиқланган маҳсулотларни бевосита ишлаб чиқариладиган жойида назорат килишни кучайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар кўрсинлар.

5. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмиитаси ижтимоий аҳамиятга эга бўлган товарларнинг Ўзбекистон Республикасининг бож олинадиган ҳудудидан ташқарига ноқонуний олиб чиқиб кетилишини бартараф этиш бўйича қатъий чора-тадбирлар кўрсин.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 1999 йилда Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона кўмитасига 52 та автотранспорт сотиб олиш ва уларнинг таъминоти учун маблағлар ажратишни назарда тутсин.


6. Туман ва шаҳарлар ҳокимликлари фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва "Маҳалла" жамғармаси бўлинмалари билан биргаликда муҳим озиқ-овқат товарлари турларини чакана савдо шохобчалари орқали сотиш устидан жамоат назоратини кучайтирсинлар.


7. Оммавий ахборот воситалари ҳамда Ўзбекистон Телерадиокомпаниясига муҳим озиқ-овқат товарлари турларининг республика ташқарисига ноқонуний олиб чиқиб кетилиши, шунингдек савдо қоидалари бузилиши ҳолларини матбуотда ва телевидение орқали кенг ва ҳар томонлама ёритиш тавсия қилинсин.

9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Б.С. Ҳамидов ва М.З. Усмонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                               И. Каримов



*) 1-илова рус тилидаги матнда берилган