Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 02.07.1997 й. 333-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш комиссияси тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

02.07.1997 й.

N 333




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ

ЙЎЛЛАРДА ҲАРАКАТЛАНИШ ХАВФСИЗЛИГИНИ

ТАЪМИНЛАШ КОМИССИЯСИ ТЎҒРИСИДА


Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон ССЖ Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш комиссияси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш комиссияси деб қайта номлансин.


2. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш комиссияси ҳақидаги Низом 1-иловага;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят, шаҳар ва туманлар ҳокимликлари ҳузуридаги Йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш комиссиялари ҳақидаги Намунавий низом 2-иловага;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш комиссиясининг таркиби 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Вазаирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш комиссияси иши бўйича котибиятчилик ишини ташкил этиш Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Давлат автомобиль назорати бошқармаси зиммасига юклансин.


4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят, шаҳар ва туманлар ҳокимликлари икки ой муддатда Намунавий низом асосида ва маҳаллий шарт-шароитларни ҳисобга олган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят, шаҳар ва туманлар ҳокимликлари ҳузуридаги Йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш комиссиялари ҳақидаги тегишли низомларни ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар.


5. Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 1991 йил 30 апрелдаги 113-сон қарори ўз кучини йуқотган деб ҳисоблансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                       Ў. Султонов