Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 04.06.2012 й. ПҚ-1768-сон "Давлат мулкини хорижий инвесторларга сотишда тендер савдоларини ўтказиш бўйича Давлат комиссияси тўғрисидаги низомга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

04.06.2012 й.

N ПҚ-1768



ДАВЛАТ МУЛКИНИ ХОРИЖИЙ

ИНВЕСТОРЛАРГА СОТИШДА ТЕНДЕР

САВДОЛАРИНИ    ЎТКАЗИШ    БЎЙИЧА

ДАВЛАТ КОМИССИЯСИ ТЎҒРИСИДАГИ

НИЗОМГА ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ҲАҚИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб этилишини рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2012 йил 10 апрелдаги ПФ-4434-сон Фармонига мувофиқ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Баъзи республика комиссиялари ва кенгашлари таркиблари ҳамда уларнинг фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида" 2006 йил 21 июлдаги ПҚ-423-сон қарори билан тасдиқланган Давлат мулкини хорижий инвесторларга сотишда тендер савдоларини ўтказиш бўйича Давлат комиссияси тўғрисидаги низомнинг 4-банди:

қуйидаги мазмундаги ўн тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"хорижий инвесторларнинг буюртманомалари бўйича хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарни барпо этиш учун маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг балансида бўлган паст ликвидли объектлар аниқ инвестиция мажбурияти остида инвестор билан тўғридан-тўғри шартномалар тузиш йўли билан танлов ўтказмасдан "нулинчи" харид қиймати бўйича сотилсин".

ўн тўртинчи - ўн тўққизинчи хатбошилар тегишли равишда ўн бешинчи - йигирманчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


2. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                        И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 26-27-сон, 288-модда


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2012 йил, 6-сон, 156-модда