Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Тадбиркорлик субъектларини газ тармоқларига фойдаланишга тайёр ҳолда улаш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 02.10.2015 й. 280-сон қарорига 2-илова)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

Вазирлар Маҳкамасининг

2015 йил 2 октябрдаги

280-сон қарорига

2-ИЛОВА


Тадбиркорлик субъектларини газ тармоқларига

фойдаланишга тайёр ҳолда улаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом тадбиркорлик субъектларини газ тармоқларига фойдаланишга тайёр ҳолда (кейинги ўринларда фойдаланишга тайёр ҳолда газлаштириш деб аталади) улаш тартибини белгилайди.

Ушбу Низом талаблари:

лойиҳа-смета ҳужжатларида ташқи газ тармоқларини қуриш ва реконструкция қилиш ишларини амалга ошириш назарда тутилган объектларга;

хавфли ишлаб чиқариш объектларини газлаштиришга татбиқ этилмайди.


2. Фойдаланишга тайёр ҳолда газлаштириш ишларининг қуйидаги босқичларидан иборат бўлади:

фойдаланишга тайёр ҳолда газлаштириш бўйича шартнома тузиш;

техник шартларни ишлаб чиқиш;

газлаштириш лойиҳасини ишлаб чиқиш ва ваколатли органлар билан келишиш;

қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш;

газни ҳисобга олиш приборини ўрнатиш;

ишга тушириш-созлаш ва режим-созлаш ишларини амалга ошириш;

газ етказиб бериш юзасидан шартнома тузиш.


3. Фойдаланишга тайёр ҳолда газлаштириш ишлари газ таъминоти ташкилоти томонидан, тадбиркорлик субъекти билан тузиладиган шартнома асосида амалга оширилади.

Фойдаланишга тайёр ҳолда газлаштириш ишларининг қиймати шартнома асосида аниқланади ва белгиланган тартибда экспертизадан ўтказилган газлаштириш лойиҳасига биноан аниқлаштирилади.


4. Газ таъминоти ташкилоти фойдаланишга тайёр ҳолда газлаштириш ишларини амалга ошириш жараёнида субпудрат асосида лойиҳалашни, қурилиш-монтаж ва ишга тушириш-созлаш ишларини бажариш учун ихтисослаштирилган ташкилотларни жалб этиш ҳуқуқига эга.



II. ФОЙДАЛАНИШГА ТАЙЁР ҲОЛДА ГАЗЛАШТИРИШ

БЎЙИЧА ШАРТНОМАНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ


5. Тадбиркорлик субъектлари фойдаланишга тайёр ҳолда газлаштириш учун туман (шаҳар) Давлат хизматлари марказларига (кейинги ўринларда "марказлар" деб аталади) қонунчиликда белгиланган шакл бўйича давлат хизматлари кўрсатиш учун ариза билан белгиланган тартибда мурожаат қиладилар.

Аризага ушбу Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шакл бўйича техник шартларни олиш учун тадбиркорлик субъектининг газдан фойдаланадиган ускунасини характерловчи маълумотлар илова қилинади.

Тадбиркорлик субъектидан ушбу бандда назарда тутилмаган ҳужжатларни талаб қилишга йўл қўйилмайди.


6. Марказ ариза қабул қилинган кун мобайнида уни ушбу Низомнинг 5-бандида назарда тутилган ҳужжатларни илова қилган ҳолда газ таъминоти ташкилотига юборади.

7. Газ таъминоти ташкилоти марказдан ариза тушган кундан бошлаб 5 кун мобайнида:

тадбиркорлик субъектининг газдан фойдаланиш ускунасини газ тармоқларига улашнинг техник имкониятини жойига борган ҳолда ўрганади;

марказга тадбиркорлик субъекти номига расмийлаштирилган фойдаланишга тайёр ҳолда газлаштириш бўйича шартномани беради.

8. Марказ газ таъминоти ташкилотидан фойдаланишга тайёр ҳолда газлаштириш бўйича шартнома олингандан кейин 5 кун мобайнида тадбиркорлик субъекти томонидан ушбу шартнома тузилишини таъминлайди ва уни шартнома тарафларига бир нусхадан тақдим этади.

Тадбиркорлик субъекти кўрсатиб ўтилган муддат мобайнида марказга келмаганда ёки у фойдаланишга тайёр ҳолда газлаштириш бўйича шартнома тузишни рад этганда марказ бир кун муддатда бу тўғрида газ таъминоти ташкилотини хабардор қилади.

9. Фойдаланишга тайёр ҳолда газлаштириш бўйича шартнома белгиланган тартибда тасдиқланган намунавий шартнома асосида тузилади.


10. Фойдаланишга тайёр ҳолда газлаштириш бўйича шартнома тузилгандан кейин тадбиркорлик субъекти (буюртмачи) газ таъминоти ташкилотига (пудратчига) шартномада кўрсатилган миқдорда аванс тўловини ўтказади.

Аванс тўловларининг тушиши фойдаланишга тайёр ҳолда газлаштириш ишларини газ таъминоти ташкилоти томонидан бошлаш учун асос ҳисобланади.



III. ФОЙДАЛАНИШГА ТАЙЁР ҲОЛДА ГАЗЛАШТИРИШ

ИШЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


11. Газ таъминоти ташкилоти аванс тўловлари тушган кундан бошлаб 10 кун мобайнида техник шартлар асосида газлаштириш лойиҳасини тайёрлайди ва уни келишиш учун туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бўлими (бошқармаси)га юборади.


12. Туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бўлими (бошқармаси) газлаштириш лойиҳаси тушган кундан бошлаб 5 кунгача бўлган муддатда уни келишади ёки газ таъминоти ташкилотига лойиҳани келишишнинг рад этилишини рад этишнинг асосланган сабабларини кўрсатган ҳолда марказга юборади.

Газлаштириш лойиҳасини келишишни унинг мақсадга мувофиқ эмаслиги сабабларига кўра рад этишга йўл қўйилмайди.

Газлаштириш лойиҳасини келишишни рад этиш учун асос бўлган сабаблар газ таъминоти ташкилоти томонидан бартараф этилган тақдирда лойиҳани ваколатли органлар томонидан такрорий кўриб чиқиш лойиҳа олинган кундан бошлаб 3 кундан ошмайдиган муддатда амалга оширилади.

Газлаштириш лойиҳасини ваколатли органлар томонидан келишиш тўлов ундирилмасдан амалга оширилади.


13. Газлаштиришнинг келишилган лойиҳаси олингандан кейин газ таъминоти ташкилоти қурилиш-монтаж ишларини бажаришга киришади.

Қурилиш-монтаж ишларини бажариш шартномада назарда тутилган муддатларда амалга оширилади.


14. Қурилиш-монтаж ишлари тугагач газ таъминоти ташкилоти газни ҳисобга олиш приборини ўрнатади.



IV. ИШГА ТУШИРИШ-СОЗЛАШ ВА РЕЖИМ-СОЗЛАШ

ИШЛАРИНИ АМАЛГА ОШИРИШ ҲАМДА ГАЗ ЕТКАЗИБ

БЕРИШ ЮЗАСИДАН ШАРТНОМА ТУЗИШ


15. Газ таъминоти ташкилоти қурилиш-монтаж ишлари тугаган кундан бошлаб 5 кун мобайнида ишга тушириш-созлаш ва режим-созлаш ишларини ташкил қилади.


16. Газ қувурларида ва улардаги ускунада, янгидан қурилган, реконструкция қилинган ёки техник жиҳатдан қайта жиҳозланган газдан фойдаланиш ускунасида газ қувурларини ва газ хўжалигининг газ истеъмол қилувчи бошқа объектларини монтаж қилишга, таъмирлашга, ишга туширишга ва улардан фойдаланишга "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекциясининг рухсатномасига эга бўлган созлаш ташкилотлари томонидан бажариладиган ишга тушириш-созлаш ишлари амалга оширилиши керак.


17. Газдан фойдаланиш ускунасини ишга тушириш-созлаш ва режим-созлаш ишларининг тугалланиши тегишли далолатномалар билан расмийлаштирилади.

Ишларнинг натижалари бўйича техник ҳисобот тузилади, унда газдан фойдаланувчи ускунанинг турли иш режимларида газдан оқилона фойдаланишга, приборларни ҳамда хавфсизлик автоматикаси воситаларини созлашга, ёқилғини ёқиш жараёнларини, иссиқликни утилизация қилиш ва ёрдамчи ускуналарга ва буғқозонлар учун сув тайёрлаш тизимлари ускуналарини автоматик бошқаришга таъсир кўрсатадиган барча энергия самарадорлиги кўрсаткичлари акс эттирилади.


18. Бажарилган ишларнинг натижалари асосида созлаш ташкилоти тадбиркорлик субъекти томонидан тасдиқланадиган режим (технология) хариталарини беради.


19. Ишга тушириш-созлаш, режим-созлаш ишлари тугаллангач газ таъминоти ташкилоти бажарилган ишлар далолатномасини 3 кун мобайнида тузади ва уни бажарилган ишларни қабул қилиш учун тадбиркорлик субъектига юборади.


20. Қабул қилиш ишлари тугаллангандан кейин газ таъминоти ташкилоти тадбиркорлик субъектига қуйидаги ҳужжатларни бир нусхадан беради:

техник шартлар;

газлаштириш лойиҳаси;

газни ҳисобга олиш приборини текшириш ва пломбалаш далолатномаси;

қурилиш-монтаж ва ишга тушириш-созлаш ҳужжатлари;

газ етказиб бериш юзасидан шартнома.


21. Газ етказиб бериш юзасидан шартнома газ таъминоти ташкилоти билан тадбиркорлик субъекти ўртасида икки нусхада, ҳар қайси тараф учун бир нусхадан тузилади.



V. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


22. Фойдаланишга тайёр ҳолда газлаштириш ишлари ушбу Низомнинг 2-иловасига мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.


23. Газ етказиб бериш юзасидан шартнома тузмасдан газ етказиб беришни амалга ошириш тақиқланади.


24. Ушбу Низомнинг талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.






Низомга

1-ИЛОВА



Техник шартларни олиш учун тадбиркорлик субъектининг

газдан фойдаланиш ускунасини тавсифлайдиган

МАЪЛУМОТЛАР

































1. Ҳисобланган қуввати












куб.м


































2. Газдан фойдаланиш даври















































































3. Газдан фойдаланиш ускунасини фойдаланишга









топшириш муддати


ой

йил


































































4. Ушбу маълумотларга қуйидагилар илова қилинади:














1.




























варақ



2.




























варақ



3.




























варақ



4.




























варақ



5.




























варақ


































5.     Мен

































(тадбиркорлик субъектининг фамилияси, исми, отасининг исми)





































барча тақдим этилган маълумотларнинг ишончлилигини тасдиқлайман.


























































































(имзо)


     





Низомга

2-ИЛОВА



Тадбиркорлик субъектларини газ тармоқларига

фойдаланишга тайёр ҳолда улаш

СХЕМАСИ

          

Субъектлар

Механизм


Муддатлар

Тадбиркорлик субъекти

     

Тадбиркорлик субъектларига "ягона дарча" тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш туман (шаҳар) ягона марказига ариза бериш

      

Ариза берувчининг хоҳишига кўра



















"Ягона дарча" маркази

       

Тадбиркорлик субъектининг аризасини зарур ҳужжатларни илова қилган ҳолда туман (шаҳар) газ таъминоти ташкилотига юбориш.

        

Ариза қабул қилган кун мобайнида



















Газ таъминоти ташкилоти

       

1. Жойига борган ҳолда газ тармоқларига улашнинг техник имкониятларини ўрганиш.

2. Тадбиркорлик субъектининг номига расмийлаштирилган объектни газлаштириш бўйича шартномани "ягона дарча" марказига бериш.

         

Ариза тушган кундан бошлаб 5 кун мобайнида



















"Ягона дарча" маркази

       

Тадбиркорлик субъекти томонидан объектни газлаштириш бўйича шартнома тузишни таъминлаш ва шартномани томонларга бир нусхадан бериш.

          

5 кун мобайнида



















Газ таъминоти ташкилоти

      

Техник шартлар асосида газлаштириш лойиҳасини тайёрлаш ва уни келишиш учун туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бўлими (бошқармаси)га юбориш.

      

Фойдаланишга тайёр ҳолда улаш ишлари бошлангач 10 кун мобайнида



















Туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бўлими (бошқармаси)

       

Келишиш ёки лойиҳани келишишни рад этишнинг асосланган сабабларини кўрсатган ҳолда рад этиш хабарини юбориш.

       

Лойиҳа тушган кундан бошлаб 5 кун мобайнида



















Газ таъминоти ташкилоти

         

1. Қурилиш-монтаж ишларини бажариш.

2. Газни ҳисобга олиш приборини ўрнатиш.

        

Шартномага асосан



















Ихтисослаштирилган ташкилот

      

Газдан фойдаланиш ускуналарида ишга тушириш-созлаш ва режим-созлаш ишларини амалга ошириш.

        

Қурилиш-монтаж ишлари тугагач 5 кун мобайнида



















Газ таъминоти ташкилоти

      

1. Бажарилган ишлар далолатномасини тузиш ва объектни тадбиркорлик субъектига топшириш.

2. Тадбиркорлик субъекти билан газ етказиб беришга шартнома тузиш.

         

Ишга тушириш-созлаш ва режим-созлаш ишлари тугагач 2 кун мобайнида

объект қабул қилинган кунда



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 12 октябрь, 40-сон, 517-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2015 йил, 10-сон, 87-модда