Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Маданият ва спорт ишлари вазирининг 22.08.2012 й. 848-сон "Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншоотлари тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 21.09.2012 й. 1550-3-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

21.09.2012 й.

N 1550-3




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАДАНИЯТ ВА СПОРТ ИШЛАРИ

ВАЗИРИНИНГ

22.08.2012 й.

N 848


БУЙРУҒИ



Ўзбекистон Республикаси жисмоний

тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншоотлари

тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида


(2012 йил 1 октябрдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикасининг "Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2000 й., 5-6-сон, 147-модда), Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 16 июлдаги ПФ-4453-сон "Статистик, солиқ, молиявий ҳисоботларни, лицензияланадиган фаолият турларини ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 29-сон, 327-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 5 апрелдаги 96-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 14-сон, 104-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги тўғрисидаги низомга мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси маданият ва спорт ишлари вазирининг 2006 йил 10 февралдаги 84-сон буйруғи (рўйхат рақами 1550, 2006 йил 6 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 10-сон, 78-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншоотлари тўғрисидаги низомга иловага* мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.



Вазир                                                                                      Т. Кузиев



*) Илова рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 38-сон, 442-модда