Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 07.07.2004 й. 320-сон "2004 йилги XXVIII ёзги Олимпиада ўйинлари совриндорлари бўлган Ўзбекистон Республикаси спортчиларига бир марталик мукофотларни тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

07.07.2004 й.

N 320



2004 ЙИЛГИ XXVIII ЁЗГИ ОЛИМПИАДА

ЎЙИНЛАРИ СОВРИНДОРЛАРИ БЎЛГАН ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИ СПОРТЧИЛАРИГА БИР МАРТАЛИК

МУКОФОТЛАРНИ ТЎЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ

НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси спортчиларининг Афина шаҳри (Греция)да ўтказиладиган 2004 йилги XXVIII ёзги Олимпиада ўйинларида муносиб иштирок этишини таъминлаш тўғрисида" 2004 йил 7 июндаги 261-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. 2004 йилги XXVIII ёзги Олимпиада ўйинлари совриндорлари бўлган Ўзбекистон Республикаси спортчиларига бир марталик мукофотларни тўлаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки XXVIII ёзги Олимпиада ўйинлари совриндорлари бўлган республика спортчиларига белгиланган бир марталик пул мукофотларини мазкур қарор билан тасдиқланган Низомга қатъий мувофиқ равишда ҳисоблаш ва тўлашни амалга оширсинлар.


3. Республика спортчиларига пул мукофотларини тўлаш учун Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки XXVIII ёзги Олимпиада ўйинларида олтин, кумуш ва бронза медалларига сазовор бўлган спортчиларга жисмоний шахслар учун депозит валюта ҳисоб рақамлари очсин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Р.С. Азимов ва А.А. Азизхўжаев зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                             И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 27-сон, 316-модда.