Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитасининг 02.07.2007 й. 8-сон "Тугатилаётган ва санацияланаётган корхоналар мол-мулкини кимошди савдосида сотишни ташкил қилиш тартибини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Қарори (АВ томонидан 12.07.2007 й. 768-1-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

12.07.2007 й.

N 768-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОНОПОЛИЯДАН ЧИҚАРИШ, РАҚОБАТ ВА

ТАДБИРКОРЛИКНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ

ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИНИНГ

02.07.2007 й.

N 8


ҚАРОРИ


Тугатилаётган ва санацияланаётган корхоналар

мол-мулкини кимошди савдосида сотишни

ташкил қилиш тартибини ўз кучини

йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида


(2007 йил 22 июлдан кучга киради)



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 2 майдаги ПҚ-66-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси тўғрисида низомга ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 18 апрелдаги 188-сонли "Амалга оширилаётган иқтисодий ночор корхоналарни таркибий ўзгартириш ва молиявий соғломлаштириш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Иқтисодий ночор корхоналар ишлари қўмитаси томонидан тасдиқланган "Тугатилаётган ва санацияланаётган корхоналар мол-мулкини кимошди савдосида сотишни ташкил қилиш Тартиби" (1999 йил 9 июль, рўйхат рақами 768) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.



Монополиядан чиқариш, рақобат ва

тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш

давлат қўмитаси раиси в.б.                                                    Б. Улашов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 27-28-сон, 293-модда.