Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 02.07.1997 й. 336-сон "Ўзбекистон Республикасида хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарни ташкил этиш давлат рўйхатидан ўтказиш ва тугатиш тартиби тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

02.07.1997 й.

N 336


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА

ХОРИЖИЙ ИНВЕСТИЦИЯЛАР ИШТИРОКИДАГИ

КОРХОНАЛАРНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ДАВЛАТ

РЎЙХАТИДАН ЎТКАЗИШ ВА ТУГАТИШ

ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА


"Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарга бериладиган қўшимча рағбатлантиришлар ва имтиёзлар тўғрисида"ги Фармонга мувофиқ, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарни ташкил этиш ва давлат рўйхатидан ўтказиш тартибини соддалаштириш, қўшма ишлаб чиқариш корхоналарини ташкил этишни ва уларнинг самарали фаолият кўрсатишини рағбатлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири зиммасига Адлия вазирлигининг ходимлари томонидан хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарни ташкил этиш ва рўйхатдан ўтказиш тартиби ва муддатларига қатъий риоя этилиши учун шахсан жавобгарлик юклансин.

Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарнинг давлат рўйхатидан ўтказилиши  валюта ҳисоб рақамларини  очиш ва уларнинг ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари сифатида қайта рўйхатдан ўтказилмасдан ташқи иқтисодий фаолиятни  амалга оширишлари учун асос ҳисобланади.

2. Муассислар таъсис шартномасида белгиланган муддатда устав жамгармасини шакллантириш бўйича ўз мажбуриятларини бажаришган тақдирда, 1997 йил 1 январгача давлат рўйхатидан ўтган корхоналар учун, мазкур корхоналар давлат рўйхатидан ўтказилган вақтда амалда бўлган қонунчиликка мувофиқ, хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар мақоми ва кафолатлар сақлаб қолинсин.

Белгилаб қўйилсинки, таъсис ҳужжатларига киритилган ўзгартиришлар ва қўшимчаларни қайта рўйхатдан ўтказишни, шунингдек кўрсатиб ўтилган корхоналарни Давлат реестридан чиқаришни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва унинг  ҳудудий органлари амалга оширади.


3. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда икки ҳафта муддатда хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарга мансуб бўлмаган хорижий юридик ва жисмоний шахслар қатнашган корхоналарни рўйхатдан ўтказишни тартибга солувчи низомни ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги Адлия вазирлиги ва Давлат мулки қўмитаси билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси резидентлари ҳисобланган юридик ва жисмоний шахслар иштирокида чет элда корхоналар, шўъба корхоналар, филиаллар ҳамда  ваколатхоналар ташкил этиш ва уларнинг фаолият кўрсатиши тартиби тўғрисидаги низомни бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.

6. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарни ташкил этиш, давлат рўйхатидан ўтказиш ва уларнинг фаолияти тартибини такомиллаштириш тўғрисида" 1996 йил 12 февралдаги 55-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў. Султонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                           И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 1997 йил, 7-сон, 24-модда