Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ташқи иқтисодий алоқалар агентлигининг 01/10-4232-сон, Ташқи ишлар вазирлигининг 05/18365-сон, Иқтисодиёт вазирлигининг 45-сон, Молия вазирлигининг 120-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2004-64-сон, Давлат божхона қўмитасининг 01-02/-33-сон "Ўзбекистон Республикаси юридик шахслари томонидан хорижда корхоналар тузиш ёки уларнинг устав фондлари (капиталлари)да улушли иштирок этиш тўғрисида маълум қилиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги 15.11.2004 й. Қарори (АВ томонидан 18.11.2004 й. 1012-1-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

18.11.2004 й.

N 1012-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ АЛОҚАЛАР

АГЕНТЛИГИНИНГ

15.11.2004 й.

N 01/10-4232


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ТАШҚИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИНИНГ

15.11.2004 й.

N 05/18365


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИҚТИСОДИЁТ ВАЗИРЛИГИНИНГ

15.11.2004 й.

N 45


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

15.11.2004 й.

N 120


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

15.11.2004 й.

N 2004-64

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ

15.11.2004 й.

N 01-02/-33

ҚАРОРИ


Ўзбекистон Республикаси юридик шахслари томонидан

хорижда корхоналар тузиш ёки уларнинг устав фондлари

(капиталлари)да улушли иштирок этиш тўғрисида маълум

қилиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар

киритиш ҳақида


(2004 йил 28 ноябрдан кучга киради)



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 24 июлдаги 325-сонли "Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасининг кадрлар потенциалини мустаҳкамлаш ва фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси тўғрисидаги низомга (Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами, 7-сон 67-банд) мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ташқи иқтисодий алоқалар агентлигининг 2000 йил 6 сентябрдаги ЭГ-В-01/20-4488-сонли, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлигининг 2000 йил 13 сентябрдаги 2-6-6/41-сонли, Ташқи ишлар вазирлигининг 2000 йил 13 сентябрдаги 01/10584-сонли, Молия вазирлигининг 2000 йил 13 сентябрдаги 101-сонли, Давлат солиқ қўмитасининг 2000 йил 7 сентябрдаги 2000-114-сонли, Давлат божхона қўмитасининг 2000 йил 7 сентябрдаги 02/20-56-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси юридик шахслари томонидан хорижда корхоналар тузиш ёки уларнинг устав фондлари (капиталлари)да улушли иштирок этиши тўғрисида маълум қилиш тартиби тўғрисидаги низомга (2001 йил 27 февраль, рўйхат рақами 1012-сон - Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 2001 йил 3-4-сонлари) иловага* мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кундан кейин кучга киради.

Ташқи иқтисодий алоқалар агенлиги раиси

Э. Ғаниев

Ташқи ишлар вазири

С. Сафоев

Иқтисодиёт вазири

Р. Азимов

Молия вазири

С. Раҳимов

Давлат солиқ қўмитаси раиси

Б. Парпиев

Давлат божхона қўмитаси раиси

Б. Матлюбов


*) Илова рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 45-46-сон, 481-модда.