Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 16.11.2001 й. 453-сон "Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 24 октябрдаги 421-сон қарорига қисман ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

16.11.2001 й.

N 453


ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

2001 ЙИЛ 24 ОКТЯБРДАГИ 421-СОН

ҚАРОРИГА ҚИСМАН ЎЗГАРТИРИШЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Кичик ва ўрта бизнесни рағбатлантириш ҳамда маълумотлар узатиш ва шахсий радиочақирув тармоқлари бўйича хизматлар кўрсатишни ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг “Телекоммуникациялар соҳасида фаолият кўрсатишҳуқуқи учун давлат божи миқдорларини тасдиқлаш тўғрисида” 2001 йил 24 октябрдаги 421-сон қарорига иловада:


бешинчи ва олтинчи хатбошлари қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

“Шахсий чақирув (пейжинг, радиотелефон, транкли)

тармоқларини лойиҳалаш, қуриш, фойдаланиш

ва уларга хизматлар кўрсатиш


135

Лойиҳалаш


10

Қуриш


20

Фойдаланиш


30

Хизматлар кўрсатиш


80

Маълумотларни узатиш тармоқларини лойиҳалаш, қуриш,

фойдаланиш ва уларга хизматлар кўрсатиш (лицензия

амал қилишининг барча даврига)


200

Лойиҳалаш


10

Қуриш


20

Фойдаланиш


30

Хизматлар кўрсатиш:



операторлар ва провайдерлар томонидан


150

умумий фойдаланиш пунктлари томонидан


10;

изоҳдаги “карраланган” сўзидан кейин “(маълумотларни узатиш тармоқларини лойиҳалаш, қуриш, фойдаланиш ва уларга хизматлар кўрсатишдан ташқари” сўзлари қўшилсин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 10 июлдаги 293-сон қарори 9-бандининг олтинчи хатбоши ҳамда қарорга 8-илова (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1998 й., 7-сон, 26-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                             Ў. Султонов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2001 й., 22-24-сон


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2001 й., 11-12-сон, 64-модда.