Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 04.08.2003 й. ПФ-3290-сон "Ўзбекистон белгиси" кўкрак нишони тўғрисидаги низомга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Фармони

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

04.08.2003 й.

N ПФ-3290



"ЎЗБЕКИСТОН БЕЛГИСИ" КЎКРАК НИШОНИ

ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА ЎЗГАРТИШ ВА

ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА



Миллий маънавият, маданий мерос ва умуминсоний қадриятлар негизида юксак ватанпарварлик, халқпарварлик, фидойилик тўйғусини ва меҳнатсеварлик фазилатларини ўзида мужассамлаштирган, Ватанимиз обрўси, шон-шуҳрати ва шарафини юксалтиришга ҳамда унинг халқаро нуфузини оширишга хизмат қилаётган, мамлакатнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида фаол иштирок этиб намуна кўрсатаётган ёшларни рағбатлантириш мақсадида:

"Ўзбекистон белгиси" кўкрак нишони тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1997 йил 22 июлдаги Фармони (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, 8-сон, 195-модда) билан тасдиқланган Низомга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиб, унинг янги таҳрири тасдиқлансин (илова қилинади).



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                          И. Каримов






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2003 йил 4 августдаги

3290-сон Фармони билан

ТАСДИҚЛАНГАН



"Ўзбекистон белгиси"

кўкрак нишони тўғрисидаги

НИЗОМ


(Янги тахрири)



1. "Ўзбекистон белгиси" кўкрак нишони билан миллий маънавият, маданий мерос ва умуминсоний қадриятлар негизида юксак ватанпарварлик, халқпарварлик, фидойилик туйғусини ва меҳнатсеварлик фазилатларини ўзида мужассамлаштирган, Ватанимиз обрўси, шон-шуҳрати ва шарафини юксалтиришга ҳамда унинг халқаро нуфузини оширишга хизмат қилаётган, мамлакатнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида фаол иштирок этиб намуна кўрсатаётган ёшлар тақдирланади.


2. "Ўзбекистон белгиси" кўкрак нишонига номзодлар Ўзбекистон Республикаси "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракатининг қуйи ташкилотлари ва жамоатчилик томонидан тақдим этилади.


3. "Ўзбекистон белгиси" кўкрак нишони Ўзбекистон Республикаси "Камолот" ёшлар ижтимоий харакати Марказий Кенгашининг қарори асосида берилади.


4. "Ўзбекистон белгиси" кўкрак нишони билан тақдирлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси "Камолот" ёшлар ижтимоий харакати Марказий Кенгаши томонидан белгиланади.


5. "Ўзбекистон белгиси" кўкрак нишони ҳамда унинг гувоҳномаси тақдирланганларга тантанали вазиятда Ўзбекистон Республикаси "Камолот" ёшлар ижтимоий харакати Марказий Кенгашининг раиси томонидан топширилади.


6. "Ўзбекистон белгиси" кўкрак нишони такроран берилмайди.


7. "Ўзбекистон белгиси" кўкрак нишони кўкракнииг чап томонига тақилади.