Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

ЎзССЖ Президентининг 26.06.1990 й. ПФ-17-сон "Ўзбекистон ССЖ халқ хофизи" фахрий унвонини таъсис этиш тўғрисида"ги Фармони

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН СОВЕТ

СОЦИАЛИСТИК ЖУМҲУРИЯТИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

26.06.1990 й.

N ПФ-17

"ЎЗБЕКИСТОН ССЖ ХАЛҚ ҲОФИЗИ"

ФАХРИЙ УНВОНИНИ ТАЪСИС

ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


1. "Ўзбекистон ССЖ халқ ҳофизи" фахрий унвони таъсис этилсин.


2. "Ўзбекистон ССЖ халқ ҳофизи" фахрий унвони тўғрисидаги Низом ҳамда ушбу фахрий унвон нишони тасвири тасдиқлансин.


3. "Ўзбекистон ССЖ халқ ҳофизи" фахрий унвони таъсис этилиши муносабати билан Ўзбекистон ССЖ давлат мукофотлари тўғрисидаги Низомга қуйидаги ўзгаришлар киритилсин:

10-модданинг "д" бўлими "Ўзбекистон ССЖ халқ артисти" сўзларидан сўнг "Ўзбекистон ССЖ халқ ҳофизи" сўзлари билан тўлдирилсин;

12-модда "Ўзбекистон ССЖ халқ артисти" бўлимидан сўнг қуйидаги мазмундаги бўлим билан тўлдирилсин:

"Ўзбекистон ССЖ халқ ҳофизи" - ашулачиларга юксак ижрочилик маҳорати, классик мусиқий меросни, Ўзбекистон мусиқий-назм санъатининг анъанавий шаклларини ўзлаштирганлик ва ривожлантирганлик ва фаол тарғиб этганлик учун".

Ўзбекистон Совет Социалистик

Жумҳуриятининг Президенти                                              И. Каримов




"Ўзбекистон ССЖ халқ ҳофизи" фахрий

унвонини таъсис этиш тўғрисида

НИЗОМ


1. "Ўзбекистон ССЖ халқ ҳофизи" фахрий унвони ашулачиларга юксак ижрочилик маҳорати, классик мусиқий меросни ҳамда Ўзбекистон мусиқий-назм санъатининг анъанавий шаклларини ўзлаштирганлик ва ривожлантирганлик, фаол тарғиб этганлик учун берилади.


2. "Ўзбекистон ССЖ халқ ҳофизи" фахрий унвони Ўзбекистон ССЖ Вазирлар Кенгашининг, Ўзбекистон ССЖ Маданият вазирлигининг, Ўзбекистон Давлат телевидение ва радиоэшиттириш қўмитасининг, Ўзбекистон Компартияси вилоят қўмиталарининг, Қорақалпоғистон МССЖ Олий Кенгашининг ва Қорақалпоғистон МССЖ Вазирлар Кенгашининг, халқ депутатлари вилоят ва Тошкент шаҳар Советлари ижроия қўмиталарининг тақдимномасига мувофиқ Ўзбекистон ССЖ Президенти томонидан берилади.


3. "Ўзбекистон ССЖ халқ ҳофизи" фахрий унвонини бериш тўғрисида одатда фахрий унвон беришга тақдим этилаётган шахс ишлаётган коллектив маъмурияти томонидан партия, касаба уюшмаси, комсомол ташкилотлари билан биргаликда илтимос қилинади.

Шаҳар, район партия идоралари, халқ депутатлари шаҳар, район Советларининг ижроия қўмиталари ҳам илтимос қилишлари мумкин.


4. "Ўзбекистон ССЖ халқ ҳофизи" фахрий унвони берилган кишиларга белгиланган намунадаги гувоҳнома ва кўкрак нишони топширилади.

"Ўзбекистон ССЖ халқ ҳофизи" фахрий унвони эгалари ҳуқуқлари ва имтиёзлари жиҳатдан "Ўзбекистон ССЖ халқ артисти" фахрий унвонига сазовор бўлган шахсларга тенглаштирилади.


5. "Ўзбекистон ССЖ халқ ҳофизи" нишони кўкракнинг ўнг томонига тақилади.


6. "Ўзбекистон ССЖ халқ ҳофизи" гувоҳномаси ва кўкрак нишони Ўзбекистон ССЖ Президенти номидан тантанали ва кенг ошкоралик вазиятида топширилади.


7. Фақат Ўзбекистон ССЖ Президенти "Ўзбекистон ССЖ халқ ҳофизи" фахрий унвонидан маҳрум этиши мумкин.




"Ўзбекистон ССЖ халқ ҳофизи" кўкрак нишони

ТАСВИРИ


Диаметри 30 миллиметрли доира шаклидаги кўкрак нишони кумуш ҳал берилган нейзильбергдан ясалади.

Нишоннинг бироз ботиқ юзида парда очилган театр саҳнасининг бир қисми, ўнг четида Дафна шохи тасвири бор. Парда остида, нишон марказининг чапроғида, силлиқ юзида "Халқ ҳофизи" ва унинг тагида "Народный хофиз" ёзуви бор.

Нишоннинг орқа томонида марказдан юқорида қуёш нурларида "ЎзССЖ" ёзуви, пастида пахта шохидан чамбар тасвири бўлиб, унинг устида нишон рақами ёзилган тасма тасвири бор.

Тасвир ва ёзувлар бўртиқдир.

Кўкрак нишони тешикча ва ҳалқа ёрдамида колодка билан туташтирилган бўлиб, колодканинг ички қисми Ўзбекистон ССЖ давлат байроғи рангидаги лента билан қопланган.

Кўкрак нишони тўғноғич билан қадалади ва кўкракнинг ўнг томонида тақиб юрилади.



"Ўзбекистон Совет Социалистик Жумҳурияти Олий Кенгашининг Ахборотномаси", 1990 й., 25-27-сон, 318-модда