Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.12.2004 й. 600-сон "Ўзбекистон давлат табиат музейини бино билан таъминлаш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

22.12.2004 й.

N 600




ЎЗБЕКИСТОН ДАВЛАТ ТАБИАТ МУЗЕЙИНИ

БИНО БИЛАН ТАЪМИНЛАШ ТЎҒРИСИДА


Тошкент шаҳар Собир Раҳимов туманида амалга оширилаётган ободончилик ишлари дастури доирасида Ўзбекистон давлат табиат музейини бошқа жойга кўчириш муносабати билан музейнинг келгусида фаолият юритиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Давлат мулки қўмитаси, Молия вазирлиги ва Фанлар академиясининг Тошкент шахри, А.Ниёзов кўчаси, 1-уйда жойлашган Физиология ва биофизика институти биносини Ўзбекистон давлат табиат музейи балансига бериш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Тошкент шаҳри, А.Ниёзов кўчаси, 1-уйда жойлашган Физиология ва биофизика институти биносини Ўзбекистон давлат табиат музейи балансига бепул ўтказиб берсин.


3. Мазкур бинони балансдан балансга ўтказиш жараёнида ушбу бинонинг қиймати даромад (фойда) солиғини ва қўшимча қиймат солиғини ҳисоблаб чиқишда солиқ солиш объекти ҳисобланмайди.


4. Ўзбекистон давлат табиат музейини Фанлар академиясининг Физиология ва биофизика институти биносига кўчириш ва ажратилган бинони таъмирлаш ишлари амалда бажарилган ҳақиқий харажатлардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг заҳира жамғармаси ҳисобидан қоплансин.


Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Физиология ва биофизика институтини бошқа бинога кўчириш ва тегишли таъмирлаш ишларини бажариш учун маблағлар ажратишни 2004 йил учун тасдиқланган бюджет маблағлари доирасида ҳал этсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг илмий ва моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2004 йил 7 сентябрдаги 420-сон қарори 1-иловасидаги рўйхатнинг 5-банди (Физиология ва биофизика институти) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р. Қосимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                             Ш. Мирзиёев