Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Молия вазирлигининг 18-сон, Марказий банк Бошқарувининг 2/8-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2008-47-сон "Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетига тушумлар тўғрисидаги маълумотларни йиғиш ва айирбошлаш тартиби ҳақидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида"ги 06.02.2009 й. Қарори (АВ томонидан 07.03.2009 й. 1914-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

07.03.2009 й.

N 1914

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

06.02.2009 й.

N 18


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

06.02.2009 й.

N 2/8


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

06.02.2009 й.

N 2008-47

ҚАРОРИ



Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетига

тушумлар тўғрисидаги маълумотларни йиғиш

ва айирбошлаш тартиби ҳақидаги низомни

тасдиқлаш тўғрисида


(2009 йил 17 мартдан кучга киради)



Ўзбекистон Республикасининг "Бюджет тизими тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига солиқлар, йиғимлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича маълумотларни тезкор равишда йиғиш, қайта ишлаш ва унинг асосида Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетига тушумлар тўғрисидаги тезкор маълумотларни шакллантиришни таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Марказий банк Бошқаруви ва Давлат солиқ қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИЛАР:


1. Илова қилинган Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетига тушумлар тўғрисидаги маълумотларни йиғиш ва айирбошлаш тартиби ҳақидаги низом тасдиқлансин.


2. Мазкур Қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтган кундан бошлаб ўн кун ўтгач кучга киради.

Молия вазири

Р. Азимов

Марказий банк раиси

Ф. Муллажонов

Давлат солиқ қўмитаси раиси

Б. Парпиев

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 10-11-сон, 121-модда.