Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Молия вазирининг 29.04.2006 й. 29-сон "Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетини тузиш ва ижро этиш қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 19.06.2006 й. 1111-1-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

19.06.2006 й.

N 1111-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

29.04.2006 й.

N 29


БУЙРУҒИ



Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетини

тузиш ва ижро этиш қоидаларига ўзгартириш

ва қўшимчалар киритиш тўғрисида


(2006 йил 29 июндан кучга киради)



Ўзбекистон Республикасининг “Бюджет тизими тўғрисида”ги Қонунига асосан, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 14 июндаги ПФ-3618-сонли “Бозор ислоҳотларини чуқурлаштириш ва иқтисодиётини янада эркинлаштириш соҳасидаги устувор йўналишлар амалга оширилишини жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони (2-илова) ижросини таъминлаш мақсадида БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2001 йил 29 декабрдаги 130-сонли буйруғи билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетини тузиш ва ижро этиш Қоидаларига (2002 йил 14 март, рўйхат рақами 1111 - Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 2002 йил 5-сон) иловага* асосан ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб 10 кундан сўнг амалга киритилсин.



Молия вазири                                                                         Р. Азимов



*) Илова рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 25-26-сон, 241-модда.