Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 29.02.2012 й. 141-ф-сон Фармойиши. Халқаро ва республика миқёсидаги илмий ва илмий-техник анжуманларни ўтказиш тўғрисида

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ФАРМОЙИШИ

29.02.2012 й.

141-ф


Мамлакатимиз иқтисодиётининг турли соҳа ва тармоқларини ривожлантиришда илм-фаннинг ўрни ва аҳамиятини кучайтириш, фан ва техниканинг муҳим илмий ва технологик муаммоларини ҳал этиш, халқаро илмий-техник ҳамкорликни кучайтириш, илм-фан соҳасига хорижий инвестицияларни жалб қилишга қаратилган халқаро ва республика миқёсидаги илмий ва илмий-техник анжуманларни самарали ўтказиш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси, тегишли вазирлик ва идораларнинг Ўзбекистон Республикасида 2012 йилда ўтказиш мўлжалланган илмий ва илмий-техник анжуманлар режаси 1 ва 2-иловаларга мувофиқ маъқуллансин.


2. Мазкур иловаларда қайд этилган анжуманларни ўтказиш учун харажатлар ташкилотчиларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ва бошқа манбалар ҳисобидан қопланиши маълумот учун қабул қилинсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, бошқа вазирлик ва идоралар:

тегишли анжуманларни ўтказиш учун зарур маблағларни ажратишни назарда тутсинлар, уларнинг пухта тайёрланишини ҳамда маблағларни сарфлашнинг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибига риоя қилган ҳолда, белгиланган муддатларда, юқори илмий ва ташкилий савияда ўтказилишини таъминласинлар;

анжуманлар ўтказилгандан сўнг улар ҳақидаги ҳисоботларни ва анжуманларда қабул қилинган тавсияномаларни ўн кун муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитасига тақдим этсинлар.


4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси ўтказилган илмий ва илмий-техник анжуманларнинг якунларини умумлаштирсин ҳамда уларнинг илмий, ижтимоий ва иқтисодий самарадорлиги тўғрисида ҳар чорак якуни бўйича Вазирлар Маҳкамаси Раёсатига ҳисобот киритсин.


5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ўтказиладиган тадбирлар иштирокчиларини тадбирларни ўтказиш учун масъул бўлган ташкилотларнинг буюртманомаларига мувофиқ тегишли равишда визалар, меҳмонхона жойлари билан белгиланган тартибда таъминласинлар, уларга тиббий хизматлар кўрсатсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги илмий ва илмий-техник анжуманлар ўтказиладиган, иштирокчилар жойлашадиган, овқатланадиган, ташриф буюрадиган жойларда ва уларнинг ён-атрофида жамоат тартибини сақлаш, йўл ҳаракати, ёнғин ва фуқаролар хавфсизлигини, иштирокчиларнинг ҳаракатланиш йўналишлари бўйлаб йўл-патруль хизмати патруль автомашиналари ёрдамида кузатиб борилишини таъминласин.


7. Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ўтказиладиган илмий ва илмий-техник анжуманларнинг оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини таъминласинлар.


8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси:

ушбу фармойиш билан маъқулланган анжуманлар рўйхатини, уларни ўтказувчи ташкилотлар, ўтказиш санаси, жойи ва анжуманлар веб-сайти тўғрисида маълумотларни ўзининг расмий веб-сайтига жойлаштирсин ҳамда уларнинг доимий равишда янгилаб борилишини таъминласин;

манфаатдор идоралар билан биргаликда мамлакатда ўтказиладиган илмий ва илмий-техник анжуманлар иштирокчиларини Интернет тармоғидаги ўз веб-сайти орқали автоматлаштирилган рўйхатга олиш бўйича интерфаол давлат хизматини ташкил қилиш чораларини кўрсин.


9. Мазкур фармойишнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                         Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2012 йил 29 февралдаги

141-ф-сон фармойишига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасида 2012 йилда ўтказиладиган

халқаро илмий ва илмий-техник анжуманлар

РЕЖАСИ

                               

Т/р


Мавзулар номи


Масъул

ташкилотлар

Ўтказиш

жойи ва

муддати


Иштирокчилар сони

жами

шу жумладан,

хорижий

иштирокчилар

   

             

ҲУҚУҚИЙ ДАВЛАТ ВА ФУҚАРОЛИК ЖАМИЯТИНИ

МАЪНАВИЙ-АХЛОҚИЙ ВА МАДАНИЙ РИВОЖЛАНТИРИШ,

ИННОВАЦИОН ИҚТИСОДИЁТНИ ШАКЛЛАНТИРИШ

     

1.

Глобаллашув шароитида банк тизими барқарорлигини таъминлашнинг устувор йўналишлари

   

Тошкент молия институти, Банк-молия академияси, Ўзбекистон банклари ассоциацияси

  

Тошкент ш.

6 март

170

14

2.

Туризм соҳаси учун кадрлар тайёрлаш ва уларни иш билан таъминлаш масалалари

   

Тошкент давлат иқтисодиёт университети, "Ўзбектуризм" АК

  

Тошкент ш.

30 март

150

10

3.

Хизматлар бозори: муаммо ва истиқболлар

Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти. ФА Иқтисодиёт институти. Самарқанд давлат университети

  

Самарқанд ш.

29 июнь

200

20

4.

Ўзбекистонда экотуризмни ривожлантириш истиқболлари

Тошкент давлат иқтисодиёт университети, Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти, Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси

  

Тошкент ш.

1 ноябрь

150

20

5.

Инновацион фаолиятни ривожлантиришда илмий-техник ахборотнинг ўрни

Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси. "Илмий-техника ахбороти" ДУК, Технологиялар трансфери агентлиги

   

Тошкент ш.

2 ноябрь

100

15

6.

Ўрта Осиё ва унга қўшни ҳудудларда тош даври ёдгорликлари

  

ФА Археология институти

Тошкент ва

Самарқанд ш.

6-7 ноябрь

  

150

12

7.

Бюджет-солиқ сиёсати ва монетар сиёсатни такомиллаштиришнинг долзарб масалалари

Банк-молия академияси, Тошкент молия институти, Тошкент давлат иқтисодиёт университети

  

22 ноябрь

120

10

8.

Цивилизациямиз келажаги фалсафий талқинда

  

Ўзбекистон Миллий университети

  

Тошкент ш.

23 ноябрь

150

15

9.

Таълим сифатини юксалтиришга доир инновация технологиялари

  

Тошкент давлат иқтисодиёт университети, ФА Иқтисодиёт институти

  

Тошкент ш.

24 ноябрь

100

20

10.

Шарқ қўлёзмаларини каталоглаштиришнинг долзарб муаммолари

ФА Шарқшунослик институти, Тошкент давлат шарқшунослик институти

  

Тошкент ш.

26 ноябрь

100

10

11.

Ўзбекистон иқтисодчиларининг тўртинчи анжумани

Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти

  

Тошкент ш.

4 декабрь

250

10

12.

Соғлом оила - соғлом жамият асоси

"Оила" илмий-амалий маркази, Ўзбекистон Миллий университети, Ижтимоий тадқиқотлар институти

  

Тошкент ш.

6 декабрь

200

15

       

МАТЕМАТИКА, ФИЗИКА, ЭНЕРГИЯ ВА РЕСУРС ТЕЖАМКОРЛИГИ

  

13.

Машинасозликда замонавий материаллар, техника ва технологиялар

  

Андижон машинасозлик институти

19-20 апрель

200

10

14.

Ядро физикаси ва ядровий технологияларнинг замонавий муаммолари

ФА Ядро физикаси институти, Самарқанд давлат университети, Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги Амалий физика илмий-тадқиқот институти

  

Самарқанд ш.

10 август

180

50

15.

Физикавий электрониканинг долзарб муаммолари

  

ФА Электроника институти

Тошкент ш.

5 ноябрь

160

40

16.

Амалий математика ва ахборот технологияларининг долзарб муаммолари - Ал-Хоразмий-2012

  

Ўзбекистон Миллий университети

Тошкент ш.

19-22 декабрь

250

50

   

АХБОРОТЛАШТИРИШ ВА АХБОРОТ-КОММУНИКАЦИЯ

ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

        

17.

Инфокоммуникация ва ахборотлашган жамиятни ривожлантиришнинг долзарб муаммолари

  

Тошкент ахборот технологиялари университети

Тошкент ш.

25 июнь

250

50

18.

"IТРА 2012" Осиёда ахборот технологияларини ривожлантириш муаммолари

  

Тошкент ахборот технологиялари университети

Тошкент ш.

5 ноябрь

150

50

19.

Замонавий архитектура ва инновация масалалари

Тошкент архитектура-қурилиш институти, Самарқанд архитектура-қурилиш институти

  

Тошкент ш.

18 ноябрь

200

20

  

ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ, БИОТЕХНОЛОГИЯ, ЭКОЛОГИЯ

ВА АТРОФ-МУҲИТ МУҲОФАЗАСИ

   

20.

Жанубий Оролбўйи биологик ресурсларини сақлаш ва улардан самарали фойдаланиш муаммолари

  

ФА Қорақалпоғистон бўлими биоэкология институти

  

Нукус ш.

17-18 июнь

80

15

21.

Тупроқ унумдорлигини ошириш, ғўза ва ғўза мажмуидаги экинларни парваришлашда манба тежайдиган агротехнологияларни амалиётга жорий этишнинг аҳамияти

  

Ўзбекистон пахтачилик илмий-тадқиқот институти

Тошкент вилояти

5-6 июнь

180

10

22.

Қишлоқ хўжалигида инновация технологияларини жорий қилиш муаммолари

  

Самарқанд қишлоқ хўжалиги институти

Самарқанд ш.

20-21 ноябрь

150

10

   

ТИББИЁТ ВА ФАРМАКОЛОГИЯ

  

23.

Пластик жарроҳликнинг долзарб муаммолари

Тошкент педиатрия тиббиёт институти

  

Тошкент ш.

3-5 май

200

40

24.

IX халқаро гастроэнтерология симпозиуми

Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт маркази

   

Тошкент ш.

30 май - 2 июнь

350

250

   

ЕР ТЎҒРИСИДАГИ ФАНЛАР (ГЕОЛОГИЯ, ГЕОФИЗИКА, СЕЙСМОЛОГИЯ

ВА МИНЕРАЛ ХОМ АШЁНИ ҚАЙТА ИШЛАШ)

   

25.

Ўзбекистонда нефть-газ тармоғини замонавийлаштириш ва технологик асбоб-ускуналар билан қайта таъминлаш масалалари

  

"Ўзбекнефтгаз" миллий холдинг компанияси

Тошкент ш.

16-17 май

400

150

26.

Ўзбекистондаги қаттиқ фойдали қазилмаларнинг инвестицион салоҳияти

  

"Давгеологияахборотмаркази" давлат корхонаси. Минерал ресурслар илмий-тадқиқот институти

  

Тошкент ш.

6 ноябрь

200

50

27.

Нефть ва газ конларини ўзлаштиришнинг замонавий муаммолари ва уларни ечиш йўллари

  

Тошкент давлат техника университети, "Ўзбекнефтгаз" миллий холдинг компанияси


Тошкент ш.

22 ноябрь

200

10

            





Вазирлар Маҳкамасининг

2012 йил 29 февралдаги

141-ф-сон фармойишига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасида 2012 йилда республика

миқёсида ўтказиладиган илмий-техник анжуманлар

РЕЖАСИ

   

Т/р

Мавзулар номи

Масъул ташкилот

Ўтказиш жойи

ва муддати

  

Иштирокчилар

сони, жами

  

ҲУҚУҚИЙ ДАВЛАТ ВА ФУҚАРОЛИК ЖАМИЯТИНИ

МАЪНАВИЙ-АХЛОҚИЙ ВА МАДАНИЙ РИВОЖЛАНТИРИШ,

ИННОВАЦИОН ИҚТИСОДИЁТНИ ШАКЛЛАНТИРИШ

   

    

СИЁСИЙ-ИЖТИМОИЙ МАСАЛАЛАР

  

1.

Президент Ислом Каримовнинг "Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида" китобини ўрганишнинг долзарб масалалари

  

Давлат ва жамият қурилиши академияси, Республика миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий маркази

Тошкент ш.

28 февраль

150

2.

Ўзбекистон демократик ислоҳотлар ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш йўлида

Давлат ва жамият қурилиши академияси, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти

  

Тошкент ш.

6 март

150

3.

Мустаҳкам оила - мустаҳкам жамият замини

"Оила" илмий-амалий маркази, Республика миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий маркази, Республика Маънавият тарғибот маркази

   

Тошкент ш.

15 март

120

4.

Зарарли таъсирларга қарши курашишда маҳалла ва оиланинг ролини ошириш масалалари

Республика Миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий маркази, Тошкент давлат педагогика университети, Республика Маънавият тарғибот маркази

  

Тошкент ш.

10 апрель

150

5.

Фуқаролик жамиятини ривожлантиришнинг иқтисодий омиллари

Тошкент давлат иқтисодиёт университети, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти, Давлат ва жамият қурилиши академияси

   

Тошкент ш.

1 май

100

6.

Жамият тараққиётида оиланинг ўрни

"Оила" илмий-амалий маркази, Тошкент давлат педагогика университети, Республика миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий маркази

  

Тошкент ш.

15 май

120

7.

Фуқаролик жамияти ривожида аёлларнинг роли

"Оила" илмий-амалий маркази, Ўзбекистон Миллий университети, Ижтимоий тадқиқотлар институти

Тошкент ш.

14 июнь

150

8.

Имкониятлари чекланган болаларни тарбиялаётган оилаларнинг ижтимоий муаммолари

"Оила" илмий-амалий маркази, Ижтимоий тадқиқотлар институти, Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази

  

Тошкент ш.

20 июнь

120

9.

Мустаҳкам оила ва маҳалла муҳити

"Оила" илмий-амалий маркази, Республика миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий маркази, Ўзбекистон Миллий университети, Республика маънавият тарғибот маркази

  

Тошкент ш.

10 август

100

          

ТАЪЛИМ-ТАРБИЯ ЖАРАЁНЛАРИ

  

10.

Ўзбекистон маданияти ва санъатида замонавий қаҳрамон образини яратиш муаммолари ва ечимлари

  

Тошкент давлат маданият институти, Ўзбекистон давлат санъат институти

  

Тошкент ш.

28 февраль

200

11.

Глобаллашув шароитида хореография санъатида миллийликни сақлаш муаммолари

  

Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактаби, Тошкент давлат маданият институти

  

Тошкент ш.

2 март

80

12.

"Шарқшуносликнинг долзарб муаммолари" мавзусидаги ёш шарқшунослар анжумани

  

ФА Шарқшунослик институти, Тошкент давлат шарқшунослик институти

  

Тошкент ш.

3 март

140

13.

Офицер кадрларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда ижтимоий фанларнинг ўрни

  

Тошкент қўмондонлик олий ҳарбий билим юрти

Тошкент ш.

6 март

100

14.

Марказий Осиё халқлари тарихида манбашунослик ва тарихнавислик масалалари

Тошкент давлат шарқшунослик институти, ФА Шарқшунослик институти, ФА Тарих институти


Тошкент ш.

13 март

100

15.

Ўқитувчиларнинг касбий маҳоратини оширишда инновация технологияларининг аҳамияти


Ўзбекистон педагогика фанлари илмий-тадқиқот институти

Тошкент ш.

23 март

180

16.

Замонавий тилшунослик ва таржимашуносликнинг долзарб муаммолари

Ўзбекистон Миллий университети, ФА Тил ва адабиёт институти, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети


Тошкент ш.

3 апрель

150

17.

Фан ва технологиялар тараққиётида интеллектуал ёшларнинг ўрни

Тошкент давлат техника университети, "Келажак овози" республика ёшлар ташаббуслари маркази, Ёшларнинг Беруний академияси

  

Тошкент ш.

10 апрель

200

18.

XXX ёзги Олимпия ва XV Паралимпия ўйинларига спортчиларни тайёрлаш масалалари

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти, Спорт ютуқларини ривожлантириш маркази

  

Тошкент ш.

20-21 апрель

120

19.

Касб-ҳунар коллежларида техника ва қишлоқ хўжалиги фанларини ўқитиш муаммолари ва истиқболлари

Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти,

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизими кадрлари малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш институти

  

Қарши ш.

23-24 апрель

100

20.

Архитектура ва қурилиш соҳаси учун кадрлар тайёрлаш муаммолари

Қорақалпоғистон давлат университети, Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти, Тошкент давлат архитектура-қурилиш институти

  

Нукус ш.

25 апрель

100

21.

Мустақиллик йилларида ўзбек тарихшунослигида қатағон даври фожиаларининг ўрганилиши

  

Қатоғон қурбонлари хотираси музейи, Тарих институти, Ўзбекистон Миллий университети

Тошкент ш.

26 апрель

100

22.

Узлуксиз таълим тизимида математика ва информатика фанларини ўқитишни такомиллаштириш масалалари

Қўқон давлат педагогика институти, Ўзбекистон педагогика фанлари илмий-тадқиқот институти, Тошкент давлат педагогика университети

  

Қўқон ш.

11-12 май

130

23.

Ўзбекистоннинг бетакрор маданий ёдгорликлари: муаммолар, ечимлар ва истиқболлар

  

ФА Ўзбекистон тарихи давлат музейи, Ўзбекистон Миллий университети

  

Тошкент ш.

16 май

200

24.

Матн лингвистикасининг назарий ва амалий масалалари (синхрон диахрон аспекти)

  

Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, Тошкент давлат педагогика университети

  

Тошкент ш.

15 июнь

100

25.

Ўзбекистон энг янги тарихини ўрганишнинг долзарб масалалари

ФА Тарих институти, Ўзбекистон Миллий университети, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети

  

Тошкент ш.

7 сентябрь

100

26.

Мамлакатимизнинг ташқи сиёсий ва иқтисодий алоқалари учун таржимонлар тайёрлаш ва тил таълими масалалари

Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети

  

Тошкент ш.

14 сентябрь

100

27.

Оилада бола тарбияси: жисмоний ва маънавий омиллар уйғунлиги

"Оила" илмий-амалий маркази, Тошкент давлат педагогика университети

  

Тошкент ш.

4 октябрь

100

28.

Ёшларнинг маънавий дунёсини шакллантиришда санъатнинг аҳамияти

Ўзбекистон давлат санъат институти, Республика миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий маркази, ФА Санъатшунослик институти

  

Тошкент ш.

8 октябрь

80

29.

Олий таълим муассасалари педагог ва бошқарув кадрларининг малакасини ошириш назарияси ва амалиёти

Олий ва ўрта махсус касб-ҳунар таълимини ривожлантириш маркази, Тошкент давлат педагогика университети, А. Авлоний номидаги халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш марказий институти

  

Тошкент ш.

17 октябрь

100

30.

Ўзбек тилшунослигининг долзарб муаммолари

ФА Тил ва адабиёт институти, Ўзбекистон Миллий университети, Тошкент давлат педагогика университети Андижон давлат университети

  

Тошкент ш.

20 октябрь

100

31.

Ўзбекистонда археология ва этнология фанларининг тараққиёти ва истиқболлари


Ўзбекистон Миллий университети ФА Тарих институти

Тошкент ш.

3-4 ноябрь

100

32.

Замонавий педагогик ва ахборот-коммуникация технологиялари - кадрлар тайёрлаш сифатини оширишнинг муҳим омили

Олий ва ўрта махсус касб-ҳунар таълимини ривожлантириш маркази, Ўзбекистон педагогика фанлари илмий-тадқиқот институти, Тошкент ахборот технологиялари университети

  

Тошкент ш.

15 ноябрь

100

33.

Оилавий тарбия: қадрият ва анъаналар, долзарб вазифалар

"Оила" илмий-амалий маркази, Республика Миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий маркази, Республика Маънавият тарғибот маркази

  

Тошкент ш.

12 ноябрь

150

34.

Шарқ фалсафаси ва Ўзбекистонда ижтимоий тафаккур ривожи

Тошкент давлат шарқшунослик институти, ФА Шарқшунослик институти, Республика маънавият-тарғибот маркази

  

Тошкент ш.

19 ноябрь

120

35.

Мактаб, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари учун жисмоний тарбия ўқитувчиларини тайёрлаш муаммолари

Тошкент давлат педагогика университети, Ўрта махсус касб-ҳунар таълими тизими кадрлари малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш институти, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти

  

Тошкент ш

12 декабрь

100

       

СУД ВА ҲУҚУҚ ИСЛОҲОТЛАРИ

  

36.

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш масалалари

  

Тошкент давлат юридик институти, Тошкент давлат иқтисодиёт институти

Тошкент ш

15 апрель

200

37.

Минтақада хавфсизлик ва барқарорликни таъминлашнинг халқаро-ҳуқуқий жиҳатлари

  

Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети

Тошкент ш.

15 май

100

38.

Божхона органлари фаолияти самарадорлигини оширишнинг назарий ва амалий муаммолари

  

Олий ҳарбий божхона институти

Тошкент ш.

25 май

100

39.

Оилани давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш масалалари

Тошкент давлат юридик институти, "Оила" илмий-амалий маркази, Ўзбекистон Миллий университети, Ижтимоий тадқиқотлар институти, "Маҳалла" жамғармаси

  

Тошкент ш.

15 июнь

150

40.

Маъмурий қонунчиликни такомиллаштириш - суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотларнинг муҳим йўналиши

  

Ички ишлар вазирлиги академияси, Тошкент давлат юридик институти

Тошкент ш.

23 август

150

41.

Жиноят ва жиноят процессуал қонунчиликни такомиллаштириш масалалари

Ўзбекистон Миллий университети, Тошкент давлат юридик институти, Юристлар малакасини ошириш маркази

   

Тошкент ш.

25 август

100

    

ИҚТИСОД ВА МОЛИЯ

        

42.

Ўзбекистонда суғурта бозорининг ривожланиш истиқболлари

Тошкент молия институти, Тошкент давлат иқтисодиёт университети, Банк-молия академияси

  

Тошкент ш.

1 март

150

43.

Иқтисодиётни модернизация қилиш шароитида банк-молия тизими барқарорлигини таъминлашнинг асосий йўналишлари

  

Тошкент давлат иқтисодиёт университети, Банк-молия академияси, Тошкент давлат молия институти

Тошкент ш.

6 март

100

44.

Халқаро иқтисодиётнинг ривожланишини таҳлил ва прогноз қилишнинг методологик масалалари

  

Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети

Тошкент ш.

14 март

100

45.

Ўзбекистоннинг ижтимоий-иқтисодий тараққиёти: амалий натижалар, асосий тенденциялар ва ривожланиш истиқболлари

  

Давлат статистика қўмитасининг Кадрларни қайта тайёрлаш ва статистика тадқиқотлари маркази, Тошкент автомобиль-йўллар институти

  

Тошкент ш.

27-28 март

150

46.

Миллий иқтисодиётни инновациялар асосида ривожлантиришнинг институционал муаммолари

  

ФА Иқтисодиёт институти, Тошкент давлат иқтисодиёт университети, Тошкент давлат шарқшунослик институти

  

Тошкент ш.

21 апрель

120

47.

Банк-молия тизимида юқори халқаро рейтинг кўрсаткичларига эришишни таъминлашнинг долзарб масалалари

  

Банк-молия академияси, Марказий банк, Ўзбекистон банклари ассоциацияси

Тошкент ш.

10 май

150

48.

Иқтисодиётни модернизация қилиш шароитида бюджет-солиқ сиёсатини такомиллаштиришнинг долзарб вазифалари

  

Солиқ академияси, Тошкент давлат иқтисодиёт университети, Банк-молия академияси

Тошкент ш.

24-25 май

150

49.

Иқтисодиётни модернизация қилиш жараёнида таркибий ўзгаришларни амалга оширишнинг асосий йўналишлари

  

Ўзбекистон Миллий университети, ФА Иқтисодиёт институти

Тошкент ш.

26 август

200

50.

Миллий иқтисодиётни модернизации қилиш босқичида бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудитни ривожлантириш истиқболлари

  

Тошкент давлат иқтисодиёт университети, Банк-молия академияси, Тошкент давлат молия институти

Тошкент ш.

11 октябрь

100

51.

"Инновация-2012" илмий-амалий анжумани

Савдо-саноат палатаси, Стратегик инновация ва ахборотлаштириш соҳалараро маркази

  

Тошкент ш.

19 октябрь

100

         

МАТЕМАТИКА, ФИЗИКА, ЭНЕРГИЯ ВА РЕСУРС ТЕЖАМКОРЛИГИ

  

52.

Замонавий физикада оптик методлар

  

Ўзбекистон Миллий университети

  

Тошкент ш.

22 март

100

53.

Нанотехнология ва қайта тикланадиган энергия манбалари: муаммо ва ечимлар

Қарши давлат университети, Ўзбекистон Миллий университети,

ФА Энергетика ва автоматика институти

  

Қарши ш.

23-24 апрель

250

54.

Комплекс ва функционал таҳлилнинг замонавий муаммолари

  

Қорақалпоғистон давлат университети, Ўзбекистон Миллий университети

  

Нукус ш.

12 май

100

55.

Ўзбекистондаги турар жой ва жамоат биноларида энергия самарадорлигини ошириш йўллари


Тошкент архитектура-қурилиш институти

Тошкент ш.

7 сентябрь

150

56.

Оператор алгебралари ва турдош масалалар

Ўзбекистон Миллий университети, Тошкент ахборот технологиялари университети

  

Тошкент ш.

12-14 сентябрь

200

57.

Муҳандислик коммуникациялари қурилишининг замонавий ривожланиш йўллари ва янги қурилиш материалларидан фойдаланиш

  

Фарғона политехника институти, Тошкент архитектура-қурилиш институти

Фарғона ш.

20-21 сентябрь

200

58.

Композицион қурилиш материаллари назарияси ва инновацион технологиялар

  

Тошкент архитектура-қурилиш институти

Тошкент ш.

8-9 ноябрь

150

59.

Математик анализнинг долзарб муаммолари

Урганч давлат университети, Ўзбекистон Миллий университети

  

Урганч ш.

10-15 ноябрь

100

       

ТРАНСПОРТ ВА ЛОГИСТИКА

  

60.

Транспорт логистикаси. Мультимодаль хизмат

Тошкент темирйўл муҳандислари институти, Тошкент автомобиль-йўллар институти

  

Тошкент ш.

15-16 март

100

61.

Ўзбекистон Республикасида логистик марказлардан фойдаланиш самарадорлиги


Тошкент автомобиль-йўллар институти, Тошкент темирйўл муҳандислари институти

Тошкент ш.

22-23 ноябрь

150

62.

Темирйўл транспортида ресурсларни тежаш технологиялари

  

Тошкент темирйўл муҳандислари институти

Тошкент ш.

5-6 декабрь

120

     

ЕНГИЛ САНОАТ

  

63.

Либосларни лойиҳалаш ва ишлаб чиқариш жараёнини такомиллаштириш

  

Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти

Тошкент ш.

13-14 март

300

64.

Ўзбекистонда енгил саноатни инновациялар асосида ривожлантиришнинг долзарб масалалари

  

Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти

Тошкент ш.

29-30 ноябрь

120

        

АХБОРОТЛАШТИРИШ ВА АХБОРОТ-КОММУНИКАЦИЯ

ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

  

65.

Кадрлар тайёрлаш сифатини оширишда ахборот технологияларининг аҳамияти

  

Тошкент ахборот технологиялари университети

Тошкент ш.

23-24 февраль

250

66.

Ахборот технологиялари ва телекоммуникация муаммолари

  

Тошкент ахборот технологиялари университети


Тошкент ш.

15-16 март

200

67.

Фан, таълим ва ишлаб чиқариш интеграциясини ривожлантириш асосида ўқув жараёнига инновация технологияларини жорий этиш

  

Тошкент ахборот технологиялари университети Қарши филиали

Қарши ш.

19-20 март

80

68.

Ахборот- кутубхона ресурсларини шакллантиришда ахборот-коммуникация технологияларининг аҳамияти

Республика ахборот-кутубхона маркази

Тошкент ш.

12 сентябрь

70

69.

Алоқа ва ахборотлаштириш соҳасида ахборот хавфсизлиги: муаммолар ва уларни ҳал этиш йўллари


"Фан-техника ва маркетинг тадқиқотлари маркази" давлат унитар корхонаси

Тошкент ш.

18 октябрь

100

70.

Почта алоқасини ахборот-коммуникация технологиялари асосида замонавийлаштириш ва ривожлантириш

  

"Ўзбекистон почтаси" ОАЖ Тошкент ахборот технологиялари университети

Тошкент ш.

26 октябрь

50

71.

Электротехника, электромеханика ва электротехнология соҳаларида автоматлаштирилган ва компьютерлаштирилган тизимлар

  

Фарғона политехника институти, Тошкент ахборот технологиялари университетининг Фарғона филиали

Фарғона ш.

16-17 ноябрь

150

72.

Математика, математик моделлаштириш ва ахборот технологияларининг долзарб масалалари

  

Термиз давлат университети, Ўзбекистон Миллий университети, Тошкент ахборот технологиялари университети

  

Термиз ш.

21-22 ноябрь

120

73.

Замонавий ахборот технологиялари ва юқори малакали кадрлар тайёрлашда улардан фойдаланиш масалалари

  

Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети

Тошкент ш.

4 декабрь

100

        

ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ, БИОТЕХНОЛОГИЯ, ЭКОЛОГИЯ

ВА АТРОФ-МУҲИТ МУҲОФАЗАСИ

  

74.

Пиллачилик соҳасининг муаммолари ҳамда уларнинг ресурсларни тежайдиган замонавий технологияларни қўллаш асосидаги ечими

  

Ўзбекистон Ипакчилик илмий-тадқиқот институти

Тошкент ш.

5 март

150

75.

Минтақамиздаги экология муаммолари ва уларнинг ечими

Фарғона давлат университети, Андижон давлат университети, Наманган давлат университети


Фарғона ш.

12 март

100

76.

Биохилма-хилликни сақлаш ва ривожлантириш муаммолари

Гулистон давлат университети, ФА "Ботаника" илмий-ишлаб чиқариш маркази Генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси институти

  

Гулистон ш.

16-17 март

100

77.

Водий ва воҳалар: табиати, аҳолиси, хўжалиги

Андижон давлат университети, Фарғона давлат университети, Наманган давлат университети

  

Андижон ш.

19-20 март

110

78.

Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш

  

Фарғона политехника институти

Фарғона ш.

25-26 май

120

79.

Чўл-яйлов чорвачилигини ривожлантириш муаммолари

Ўзбекистон Қоракўлчилик ва чўл экологияси илмий-тадқиқот институти

  

Тошкент ш.

3 август

150

80.

Ўзбекистон Республикасида интенсив боғдорчилик ва узумчиликнинг ҳолати ва ривожланиш истиқболлари

  

Боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти

Тошкент ш.

7 сентябрь

120

81.

Ўсимликлар экологиясининг долзарб муаммолари

  

ФА "Ботаника" илмий-ишлаб чиқариш маркази

Тошкент ш.

16-17 октябрь

100

82.

Марказий Осиё давлатларида трансчегаравий дарёлардан фойдаланишнинг ҳуқуқий ечимлари

  

Ўзбекистон Миллий университети, Тошкент давлат юридик институти, ФА Сув муаммолари институти

Тошкент ш.

18 октябрь

120

83.

Иқтисодиётни эркинлаштириш шароитида қишлоқ хўжалигини модернизация қилишнинг асосий йўналишлари

  

Ўзбекистон Бозор ислоҳотлари илмий-тадқиқот институти

Тошкент ш.

12 ноябрь

200

84.

Экстремал шароитларга чидамли янги ғўза ва беда навларини яратишда жаҳон генофондидан фойдаланиш истиқболлари


Ўзбекистон Ғўза селекцияси ва уруғчилиги илмий-тадқиқот институти

Тошкент ш.

15-16 ноябрь

100

85.

Қишлоқ хўжалигини механизациялаш ва электрлаштириш тараққиётини юксалтиришнинг долзарб илмий муаммолари

  

Ўзбекистон қишлоқ хўжалигини механизациялаш ва электрлаштириш илмий-тадқиқот институти

Тошкент ш.

23-24 ноябрь

150

86.

Мелиорация, атроф-муҳит экологиясини яхшилаш ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланишни такомиллаштириш масалалари

  

Ўрта Осиё ирригация илмий-тадқиқот институти

Тошкент ш.

6-7 декабрь

180

       

ТИББИЁТ ВА ФАРМАКОЛОГИЯ

  

87.

Шошилинч жарроҳликда асоратларни олдиндан билиш, диагностика, даволаш ва профилактика муаммолари

  

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази

Наманган ш.

25 май

220

88.

Травматология ва ортопедиянинг долзарб муаммолари

  

Травматология ва ортопедия илмий-тадқиқот институти

Тошкент ш.

15-16 июнь

300

89.

Ўзбекистон микробиологларининг V анжумани

  

ФА Микробиология институти

Тошкент ш.

12-14 октябрь

250

90.

Воҳидов ўқишлари-2012

Республика ихтисослашган жарроҳлик маркази

  

Самарқанд ш.

16 ноябрь

  

250

91.

Ўзбекистон дерматовенерологлари ва косметологларининг VI анжумани

Республика ихтисослаштирилган Дерматология ва венерология илмий-амалий тиббиёт маркази

  

Тошкент ш.

23-24 ноябрь

300

92.

Ўзбекистонда патологик анатомиянинг ривожланиш масалалари

  

Республика Патологик анатомия маркази

Тошкент ш.

28-29 ноябрь

200

         

КИМЁ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ ВА НАНОТЕХНОЛОГИЯЛАР

  

93.

"Яшил кимё" - барқарор ривожланиш омилларидан бири

  

Самарқанд давлат университети

Самарқанд ш.

26-28 март

150

94.

Табиий бирикмалар кимёсининг долзарб муаммолари

  

ФА Ўсимлик моддалари кимёси институти

Тошкент ш.

19 март

150

95.

Физик катталикларни ўлчайдиган нанокластерли датчикларнинг янги турини яратиш ва ишлаб чиқиш истиқболлари

  

Ўзбекистон Миллий университети, ФА Физика-техника институти

Тошкент ш.

11 август

200

96.

Органик ва ноорганик ингредиентлар асосидаги янги композицион материаллар

  

"Фан ва тараққиёт" давлат унитар корхонаси, Тошкент давлат техника университети

  

Тошкент ш.

27-28 сентябрь

200

97.

Агросаноат мажмуаси учун экологик хавфсиз полимерлар

ФА Полимерлар кимёси ва физикаси институти Тошкент давлат аграр университети

  

Тошкент ш.

8-9 ноябрь

100

      

ЕР ТЎҒРИСИДАГИ ФАНЛАР


98.

Ер ресурсларидан самарали фойдаланиш, тупроқ унумдорлигини сақлаш, қайта тиклаш ва ошириш йўллари

  

Тупроқшунослик ва агрокимё илмий-тадқиқот институти

Тошкент ш.

12-13 июль

100

99.

Саноат тармоқлари хом ашё базасини диверсификация қилиш: фойдали қазилма конларини ноанъанавий қидириш йўлларининг илмий асослари ва мезонлари

  

Минерал ресурслар илмий-тадқиқот институти

Тошкент ш.

22 август

150

100.

Гидрогеология, муҳандислик геологияси, геоэкология муаммолари ва уларни ҳал этиш йўллари

  

Гидрогеолгия ва муҳандислик геологияси институти

Тошкент ш.

4 сентябрь

150

101.

Тоғ металлургияси соҳасида инновацион технологиялар

Навоий кон-металлургия комбинати, Навоий давлат кончилик институти

  

Навоий ш.

11 сентябрь

300

102.

Геодинамика, магматизм ва маъданлашув ўртасидаги боғлиқликларнинг замонавий муаммолари

  

ФА Геология ва геофизика институти, Ўзбекистон Миллий университети

Тошкент ш.

15-16 сентябрь

100

103.

Қудуқларни бурғулаш, тамомлаш ва мукаммал таъмирлаш муаммолари

"Ўзбекнефтгаз" миллий холдинг компанияси, "ЎзЛИТИнефтгаз" очиқ акциядорлик жамияти, "Ўзгеобурғунефтгаз" акциядорлик компанияси, Нефть ва газ саноати Ўзбекистон илмий-муҳандислик жамияти

  

Тошкент ш.

25-26 сентябрь

160

104.

Ўзбекистоннинг нефть ва газ геологияси ҳамда геофизикасининг долзарб масалалари ва уларни ечиш йўллари

   

"Ўзбекнефтгаз" миллий холдинг компанияси, Нефть ва газ конлари геологияси ва қидирув институти

  

Тошкент ш.

21 ноябрь

150