Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитасининг 6-сон, Молия вазирлигининг 51-сон, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 38-ққ-сон, Иқтисодиёт вазирлигининг 75-сон, Фанлар академиясининг 17/2-сон "Инновация илмий-техника дастурларини шакллантириш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 27-бандига қўшимча киритиш ҳақида"ги 25.07.2014 й. Қарори (АВ томонидан 31.07.2014 й. 1706-2-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

31.07.2014 й.

N 1706-2

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ

ФАН ВА ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИ

РИВОЖЛАНТИРИШНИ

МУВОФИҚЛАШТИРИШ

ҚЎМИТАСИНИНГ

25.07.2014 й.

N 6


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

25.07.2014 й.

N 51


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ

ВАЗИРЛИГИНИНГ

25.07.2014 й.

N 38-ққ


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИҚТИСОДИЁТ ВАЗИРЛИГИНИНГ

25.07.2014 й.

N 75


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ФАНЛАР АКАДЕМИЯСИНИНГ

25.07.2014 й.

N 17/2

ҚАРОРИ



Инновация илмий-техника дастурларини

шакллантириш ва амалга ошириш тартиби

тўғрисидаги низомнинг 27-бандига

қўшимча киритиш ҳақида


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 30 декабрдаги ПҚ-1675-сон "Ўзбекистон Республикасининг 2012 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси, Молия вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Фанлар академияси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси, Молия вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Фанлар академиясининг 2007 йил 25 апрелдаги 3, 43, 80, 5-3-6/3 ва 2/3-сон қарори (рўйхат рақами 1706, 2007 йил 28 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 35-36-сон, 363-модда) билан тасдиқланган Инновация илмий-техника дастурларини шакллантириш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 27-банди қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:

"Илмий грант маблағи миқдорининг 95 фоизи тадқиқот даври мобайнида илмий лойиҳани амалга оширишда меҳнат сарфи ва моддий харажатларни қоплаш учун ажратилади.

Қолган 5 фоизи - кейинчалик ишлаб чиқаришга ёки илмий-педагогик жараёнга татбиқ этиш учун илмий лойиҳани амалга ошириш натижалари экспертизадан ўтказилиб буюртмачи томонидан қабул қилинганидан сўнг ажратилади.".


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ва Халқ таълими вазирлиги билан келишилган.


3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Фан ва технологияларни ривожлантиришни

мувофиқлаштириш қўмитаси раиси

    

Ш. Салихов

Молия вазири

Р. Азимов

Олий ва ўрта махсус таълим вазири

А. Вахабов

Иқтисодиёт вазири

Г. Саидова

Фанлар академияси президенти

Ш. Салихов

    

    

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 4 август, 31-сон, 393-модда