Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон ССЖ Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги фан ва техника соҳасида Беруний (Абу Райҳон Беруний) номидаги Ўзбекистон ССЖ Давлат мукофотлари Қўмитаси тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 05.03.1991 й. 57-сон қарори билан тасдиқланган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

Вазирлар Маҳкамасининг

1991 йил 5 мартдаги

57-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Ўзбекистон ССЖ Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги

фан ва техника соҳасида Беруний (Абу Райҳон

Беруний) номидаги Ўзбекистон ССЖ Давлат

мукофотлари Қўмитаси тўғрисида

НИЗОМ


1. Ўзбекистон ССЖ Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги фан ва техника соҳасида Беруний (Абу Райҳон Беруний) номидаги Ўзбекистон ССЖ Давлат мукофотлари Қўмитаси (бундан кейин "Қўмита" деб юритилади) Ўзбекистон ССЖ Фанлар академияси, вазирликлар, идоралар, бирлашмалар, корхоналар, илмий муассасалар, олий ўқув юртлари, жамоат ташкилотларининг тавсиялари бўйича йирик олимлар ва мутахассислардан тузилади ҳамда Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси томонидан, кейинчалик таркибининг камида учдан бир қисми алмаштирилган ҳолда, 5 йил муддатга тасдиқланади.


Қўмита таркибининг рўйхати ва ундаги ўзгаришлар тўғрисидаги ахборот матбуотда эълон қилинади.


2. Қўмитага:


а) дарсликлар учун фан ва техника соҳасида Беруний номидаги Ўзбекистон ССЖ Давлат мукофотларини бериш;


б) Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг бир йўла бериладиган мукофотларини бериш юклатилади.


3. Қўмита ўз фаолиятининг мақсадларига мувофиқ:


а) Беруний номидаги Ўзбекистон ССЖ Давлат мукофотига тақдим этилган ишларни қабул қилади ва уларни олдиндан кўриб чиқади, уларнинг энг мувофиқларини мукофот олишга танловда қатнашиш учун танлаб олади, "Совет Ўзбекистони" ва "Правда Востока" рўзномаларида бу ишларнинг рўйхатини эълон қилади ва уларнинг жамоатчилик муҳокамасмни ташкил этади;


б) танловга қўйилган ишларни ҳар томонлама муҳокама қилади, тушган таклифлар ва мулоҳазаларни таҳлил қилади, Беруний номидаги Ўзбекистон ССЖ Давлат мукофотларини бериш ҳақида қарор қабул қилади ва уларни кўриб чиқиш учун Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг муҳокамасига киритади,


Ишлар ва уларнинг муаллифларини Қўмитада муҳокама қилиш ижодий мунозара, юксак талабчанлик ва принципиаллик вазиятида ўтиши керак. Барча хулосалар ва натижаларнинг ишончлилиги ва асослилиги, ишларнинг белгиланган талабларга мувофиқлиги батафсил таҳлил қилинади;


в) Беруний номидаги Ўзбекистон ССЖ Давлат мукофоти лауреатининг дипломи, гувоҳномаси ва фахрий нишонларини расмийлаштиради ва уларни тантанали вазиятда топширишни ташкил этади;


г) лауреатларга мукофотнинг пулли қисмини беради;


д) Беруний номидаги Давлат мукофоти лауреатларининг ижодий тажрибаси ва ютуқларини оммавий ахборот воситалари орқали оммалаштиришга кўмаклашади.


4. Қўмитага:


а) Беруний номидаги Давлат мукофотини олишга тавсия этилган ишларни фан ва техниканинг алохида тармоқлари бўйича олдиндан кўриб чиқиш учун секциялар ва эксперт комиссиялар ташкил этиш ҳуқуқи берилади. Секцияларнинг иш тартиби Қўмита раёсати томонидан тасдиқланган Низом билан белгиланади;


б) мукофотни олишга тавсия этилган ишларни эксперт кўригидан ўтказиш учун вазирликлар, идоралар, бирлашмалар, корхоналар, илмий муассасалар ва олий ўқув юртларига юбориш, мукофотга тақдим этилган ишларни тақриз қилишга олимлар ва халқ хўжалиги мутахассисларини жалб этиш;


в) Беруний номидаги Давлат мукофотини олишга ишларни тавсия этишнинг ва уларни эксперт кўригидан ўтказишнинг белгиланган тартибига риоя этилишини назорат қилиш;


г) Қўмита аъзоларини, экспертлар ёки эксперт кўриб чиқилаётган ишларнинг натижалари ва талабгорларнинг ижодий ҳиссалари билан жойнинг ўзида танишиш учун юбориш ҳуқуқини берилади.


5. Қўмита 25 кишидан иборат бўлади, унинг ишига раис бошчилигидаги 7 кишидан иборат раёсат раҳбарлик қилади. Қўмита аъзолари унинг ишида кўпи билан 10 йил қатнашади.


Ишларни Беруний номидаги Давлат мукофотини олиш учун танловда қатнашишга тақдим этиш ва мукофот бериш тўғрисидаги қарор яширин овоз бериш йўли билан қабул қилинади. Ишларни танловга тақдим этиш учун у камида овозларнинг ярмини, мукофот берилиши учун эса овоз беришда қатнашганларнинг камида тўртдан уч қисмининг овозини олиши керак.


Агар Беруний номидаги Давлат мукофотини олишга Қўмита аъзосининг иши тақдим этилган тақдирда Қўмитанинг мазкур аъзоси бу иш кўриб чиқилаётганда секциялар ва Қўмита мажлисларида қатнашмайди.


Мукофот бериш тўғрисидаги қарорлар Ўзбекистон ССЖ Президенти томонидан тасдиқлангандан кейин кучга киради. Ўзбекистон ССЖ Президентининг Фармони. Беруний номидаги Ўзбекистон ССЖ Давлат мукофоти тўғрисидаги Низомда белгиланган муддатларда матбуотда эълон қилинади.


6. Қўмита ўз муҳрига эга бўлади.