Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 15.12.1993 й. 602-сон "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон ёшлар ишлари бўйича республика Кенгашини ташкил этиш тўғрисида" 1992 йил 4 декабрдаги 568-сон қарорига қисман ўзгартириш киритиш ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

15.12.1993 й.

N 602



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ ВАЗИРЛАР

МАҲКАМАСИНИНГ "ЎЗБЕКИСТОН ЁШЛАР

ИШЛАРИ БЎЙИЧА РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА" 1992 ЙИЛ 4 ДЕКАБРДАГИ

568-СОН ҚАРОРИГА ҚИСМАН ЎЗГАРТИРИШ

КИРИТИШ ҲАҚИДА


Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 4 декабрдаги 568-сон қарорининг 1-банди қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:


"Ўзбекистон ёшлар ишлари бўйича республика кенгашига Кенгаш аъзоларининг айримлари ундан чиқиб кетган тақдирда Кенгаш таркибига тегишли вазирликлар, идоралар ва вилоятлар ҳокимликларининг янги раҳбарларини киритиш ҳуқуқи берилсин"



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                   А. Муталов