Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 16.03.1994 й. 139-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг хусусийлаштириш ва тадбиркорликни ривожлантириш бўлимини ташкил қилиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

16.03.1994 й.

N 139




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР

МАҲКАМАСИНИНГ ХУСУСИЙЛАШТИРИШ

ВА ТАДБИРКОРЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

БЎЛИМИНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДА


Иқтисодий ислоҳотнинг янги босқичи, хусусийлаштиришни амалга ошириш, бу жараённинг бориши устидан назоратни таъминлаш ҳамда тадбиркорликни ривожлантириш учун қилинаётган ишларни мувофиқлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Умумиқтисодиёт бўлимининг нодавлат иқтисодиёти шўъбаси негизида 8 нафар кишидан иборат Хусусийлаштириш ва тадбиркорликни ривожлантириш бўлими ташкил этилсин.

Бош вазир ўринбосарлари орасида вазифаларни тақсимлаш тартибига биноан бўлим Бош вазир ўринбосари В.А. Чжен тасарруфида деб белгилансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                             И. Каримов